Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган
Download 269.75 Kb.
|
35% слайд
- Bu sahifa navigatsiya:
- Э.Худойбердиев
- Эътиборингиз учун раҳмат
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби.Э.Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори. Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти фаолиятида оммавий тадбирлар, ҳашарларда фаол қатнашган бўлиши лозим Ўрганилаётган даврдаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 71 % (ўртача 4 (тўрт) баҳо) ва ундан юқори бўлиши лозим. Шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаган бўлиши лозим Талаба Талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларини амалага ошириш тартиби. 1. Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ёшлар Кенгашида ҳар бир талабанинг шахсий папкаси тайёрланади. Папкада талабанинг паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ва ҳарбий тавсияномаси нусхалари, оилавий аҳволи тўғрисида маълумот, шунингдек, ўтган ўқув йилидаги ўзлаштириши, интизоми, дарсларга қатнови, Иттифоқ фаолиятида иштироки тўғрисидаги маълумотлар йиғиб борилади. 2. Ҳар йили ҳар бир талаба ўзининг жамоатчилик юзасидан амалга оширадиган йиллик иш режасини тузиб, гуруҳ, факультет етакчилари билан келишади. Ўзининг иш режаси асосида йил давомида фаолият олиб боради ҳамда йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан бошланғич ташкилотга ҳисобот тақдим этади.
3
4 5. Ёшлар Кенгаши ҳар йили 1 мартдан 5 мартга қадар Талабаларнинг йиллик хисоботларини ОТМ томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳамда талабаларнинг анкетаси ва хужатларига таяниб кўриб чиқади. Ёшлар иттифоқи томонидан моддий ёрдам кўрсатиш учун тавсия этиш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилади. 6. Ёшлар Кенгаши талабаларни моддий ёрдамга тавсия этишда юқори босқич талабаларининг ўтган ўқув йилидаги иккита семестри (ҳар бир семестр алоҳида ҳисобланади) биринчи босқич талабаларининг ўқув йилининг биринчи семестр натижалари инобатга олинади
Бунда 7. Ёшлар Кенгаши Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгашига талабага моддий ёрдам кўрсатишни тавсия этиш ва талабани моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этишни рад этиш ҳуқуқига эга Моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этишни рад этилган тақдирда, Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти Ёшлар Кенгаши мажлисининг баёнида ариза билан мурожаат қилган талаба нима учун рад этилганлиги сабаблари кўрсатилади 8. Ёшлар Кенгашининг мажлисижами аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Ёшлар Кенгаши мажлисининг баённомаси бошланғич ташкилот Ёшлар етакчиси ва Ёшлар Кенгашнинг мажлисида иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади. Ёшлар Кенгашининг мажлиси баённомасининг нусхаси ва моддий ёрдам кўрсатишга тавсия этилган талабаларнинг рўйхати уч кун ичида олий таълим муассасасига ва Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгашига тақдим этилади. 9. Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти Ёшлар Кенгашининг моддий ёрдам кўрсатиш учун талабаларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори жорий ўқув йили мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 10. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан моддий ёрдам кўрсатиш пулини ҳисоб-китоб қилган ҳолда Марказий Кенгаш йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этади. 11. Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ маблағ ажратилиши сўралиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилинади. Молия вазирлиги томонидан ажратилган моддий ёрдам кўрсатиш пули Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши томонидан ўн банк куни мобайнида олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади. 12. Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши қарорининг бир нусхаси моддий ёрдам кўрсатиш пули ўтказилганлиги тўғрисидаги солиштирма далолатнома билан олий таълим муассасасига, бир нусхаси – Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти Ёшлар Кенгашига юборилади. 13. Олий таълим муассасаларининг ёзма мурожаатига кўра Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда талабаларни тавсия этиш билан боғлиқ масалани кўриб чиқиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин. 14. Олий таълим муассасаси талабалари сафидан чиқарилган талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 27-бандига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолларда Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши тўланган моддий ёрдам кўрсатиш пулини талабадан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради. Эътиборингиз учун раҳмат Download 269.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling