Ўзбекистон Рэспубликаси


Download 1.58 Mb.
bet17/39
Sana26.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1656573
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
УМК ФМЕМ 2019-2020 Т.Муродов

Визуал материаллар
1-илова

Масала ечиш жараёнларига замонавий технологияларни қўллаш методикаси
Режа:
1.Физика ўқитишда замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш методикаси
2. Педагогик технология,ахборот технологиялари.
3.Инновацион технология ва турлари
Дарс мақсади: Ахборот технологиялари воситалари, инновацион технология методлари ва улардан масала ечиш жараёнида фойдаланиш методлари ҳақида тўлиқ маълумот берилади


2-илова


ТЕЗКОР САВОЛЛАР
1.Инновацион технология деганда нимани тушинасиз?
2.Қандай инновацион технология турларини биласиз?
3. Масала ечиш жараёнига ахборот технологияларни татбиқ этиб бўладими?
4. Замонавий ўқитиш технологиялари деганда нимани тушунасиз?
3-илова

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» узлуксиз таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимларини тубдан ўзгартириш замонавий илмий фикрлар ютуқлари ва ижтимоий тажрибаларга, таълим жараёнининг ҳамма босқичларида, узлуксиз таълим тизими таълим муассасаларининг ҳамма шакли ва турларида илғор-методик таълимларга таянган ҳолда амалга оширилади.
Ҳозирги замонавий босқичда педагогик долзарб вазифаларга фан, техника, илғор технологиялар ютуқлардан фойдаланиш асосида шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантириш мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва ташкилий шаклларини илмий таъминлаш киради. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонламаривожланган шахс – фуқоронинг ташкил топишини кўзда тутади. У ушбу таълим тизимида ва кадрлар тайёрлашда таълим хизматларининг истеъмолчиси, буюртмачиси сифатида ва худди шундай ишлаб чиқарувчи сифатида иштирок этади


4-илова

«Педагогик технология – режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёнининг тавсифи» (И.П.Волков).
«Технология – ишлов бериш, ҳолатни ўзгартириш санъати, маҳорати, малакаси ва методлар йиғиндиси» (В.М.Шепель).
«Педагогик технология – талаба ва ўқитувчининг уларга зарур шароит яратиш орқали ўқув жараёнини лойихалаштириш, ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича педагогик фаолиятнинг ҳар томонлама ўйланган моделидир» (Б.М.Манахов).
«Педагогик технология – бу таълим шаклларини жадаллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, татбиқ этиш ва белгилашнинг изчил методидир» (ЮНЕСКО).


5-илова

Инновация (инглизча innovation) – янгилик киритиш, янгиликдир.
Инновацион технлогиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосий интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар бу – жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчи – талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.





Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling