Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet15/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

«Иқтисодий таҳлил» фанининг предмети деб - турли мулк шаклидаги фîрма, уюшма, бирлашмаларда молиявий-хо малик араёнларини содир бўлиши, ривожланиши ва ўзгаришини Жътимоий- иқтисодий самарадорлиги ҳамда молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти, рақобатга чидамли бўлиб фаолият кўрсатıъши учун зарур техник, ташкилий, моддий, молиявий, инновацион бойликларидан оқилона фойдаланаётганлигига баҳо боришга айтиладî Бундай ўрганишда жамиятда амал қилаётган объектив ва субъектив қонунларга таянади ҳамда кўпгина ахборот манбаларидан фойдаланади».
Бошқача айтганда таҳлил объектив ва субъектив омиллар таъсири остида содир бўлган ва бўлаётган жараёнламинг ҳолати ва ҳарактини ҳамда уларнинг натижаларини ўзаро боғлиқ1икда ўрганади. Иқтисодий таҳлилнинг предметида омиллар асосий ўринни эгаллайди, чунки корхоналарнинг хўжа1ик фаолиятида юзага келган ва келаётган ҳодиса ва жараёнлар ўз-ўзидан содир бўлмайди, улар қандайдир объектив ва субъектив омиллар таъсири остида юзага келади. Объектив ва субъектив омилламинг таъсирини бошқа фанлар ўрганмайди, фақат буламинг таъсири иқтисодий таҳлилда ўрганилади, шунинг учун ҳам иқтисодий таҳлил фани предметининг
негизида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар ва уларнинг таъсирини ўрганиш бежиз қайд қилинган эмас.

Фаннинг предмети таърифıдан шу нарса кўринадики, иқтисодий таҳлил корхоналарнинг хўжа1ик жараёнлари ва бошқа фаолиятлари ҳамда уларнинг якуний молиявий натижаларини ўрганади. Корхоналардаги хўжа1ик жараёнлари асосий фаолият, уларни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғ1иқ бў1ган барча ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қамраб олади. Корхонанинг бошқа фаолиятларини хўжа1ик жараёнлари билан биргаликда амалга ошириладиган молиявий ҳамада инвестиция фаолияти, солиқ тў1ов1ари каби муносабатлар ташкил этади. Иқтисодий таҳлилда корхона иқтисоди фақат динамик ҳолатда эмас, балки статик тарзда ҳам ўрганилади.
Корхона фаолиятида объектив ва субъектив омиллар таъсирида юзага келган хўжа1ик жараёнлари мазмуни қуйидагича изоҳланади.

Таҳлилнинг предметини ўрганишда фақат содир бў1аётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан чекланиб қолиш мутлақо этарли бў1мас эди. Таҳлилдан мақсад мавжуд натижага одилона баҳо бериш билан биргаликда йў1 қўйилган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ва шу орқали таҳлил қилинаётган объектнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини яхшилашдан ибпıатдир.
Корхоналар фаолиятига баҳо беришда ўргани1аётган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга боғлиқ бў1ган субъектив омилларни ҳам эътиборга олиб таҳлил қилинади. Субъектив (ички) омил дейилганда корхоналарнинг амалий фаолияти билан юқори самарадорликка эришиш, яъни меҳнат, моддий ва асосий фондлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига кўпроқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳамда юқори фойда олиш эвазига корхоналар фаолиятини яхшилаш мумкинлигини ҳам ўрганади.

Объектив (ташқи) омиллар дейилганда, корхона фаолиятига мутлақо боғ1иқ бў1маган омиллар тушунилади, яъни давлат сиёсатининг ўзгариб туриши, бозордаги талаб ва таҳлилнинг ўзгариши, баҳо, табиий омиллар ва ҳоказолар.
Иқтисодий манбаалардан фойдаланиб ўрганиш дейилганда эса бухгалтерия, статистик, тезкор ҳисоб маъ1умот1аридан фойдаланган ҳолда корхона ва фирма фаолияти аниқ рақамлар билан ўргани1ади ва

умумлаштирилади. Чунки, иқтисодий манбаалар корхоналарда содир бўлаётган ҳодиса ва жараёнлами аниқ ўлчайди, акс эттиради ва баҳо беради.
Ҳар қандай фаннинг объекти бўлиши лозим. Аммо, «Иқтисодий таҳлил» фанининг назариясига бағишланган энг сўнгги адабиётларда ҳам бу масалага етарлича эътибор қаратилмаган. Шу туфайли фаннинг предмети билан объектини кўп ҳолларда бир хил тушунчалар деб қаралади. Бу эса ўз навбатида назарий жиҳатдан асоссиз, чалкаш хулосаларга олиб келиши мумкин.
Ҳар қандай фаннинг объекти унинг предмети қаерларда амалга ошишини кўрсатиб беради. «Иқтисодий таҳлил» фанининг предмети ҳозирг{ бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда кўп мулкчиликка асосланган барча юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятида мужассам. Шу туфайли, таҳлил фанининг объектига давлат, жамият ташкилотлари, уюшмалар, трестлар, бина- лар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжа1ик юритувчи субъект- ларнинг хўжа1ик жараёнлари киради. Бу объектлар иқтисодий асоси жиҳатидан давлат, жамоа, акциядорлик, хусусий, хорижий ва аралаш каби мулк шаклида фаолият кўрсатадиган объектларга бў1инади.
Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ва мос иқтисодий тараққиёт йў1ини танлади. Бу мустақил йўл билан ҳамма соҳада, хусусан, миллий ҳисоблар тизимида ҳам жаҳон андозаларига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Бу эса ўз навбатида, мулк шаклидан қатъи назар, таҳлилнинг бир хи1 методологик усулини ёритишни тақозо қилади.
Объектнинг ва давминг қандай бўлишидан қатъи назар ушбу фан предметининг моҳияти ўзгармас1иги, объект эса таҳлилнинг қайси маконда ўтказилишига қараб ўзгариб туриши мумкин. Шу жиҳатдан унинг предмети объектидан мазмун ва моҳияти жиҳатидан тубдан фарқ қилади.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида «Иқтисодий таҳ1ил»нинг субъектлари бў1иб, таҳлил объектини ким томонидан ўрганилишига қараб белгиланади, яъни ҳозирги вақтда хўжалик юритувчи субъект- лар фаолиятини жуда кўп мутахассислар, мулкдорлар, давлат идоралари ходимлари таҳлил қиладилар.
Таҳлил ишларини амалга оширувчи таҳлил субъектлари таркибига корхона (фирма), ташкилот ва уюшмаларнинг оддий ходимидан раҳбар ходимигача бў1ган барча ходимлари, бухгалтерлар, иқтисодчилар, менежерлар, бошқарув идораси ходимлари, статистика идорларари ходимлари, аудиторлар, молия ташкилотлари ходимлари, техник хизмати ходимлари, меҳнат биржаси ходимлари, атрофни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари, маркетинг хизмати ходимлари, банк ва биржалар ходимлари кабилар киради.




    1. Download 7.02 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling