Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet18/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Иқтисодий таҳлил фани қуйидаги фанлар билан ўзаро алоқадордир:
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;

  • Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш;
  • Микро ва макроиқтисод;

  • Режалаштириш (бизнес режа тузиш);
  • Статистика ва информатика;

  • Молия, банк, солиқ масалаларига таалуқли фанлар билан;
  • Иқтисодий математика ва компьютер асослари фани билан;

  • Ҳуқуқий фанлар билан;
  • Табиий фанлар билан ва ҳоказолар.

Бухгалтерия ҳисоби мулкчиликнинг ва хўжа1ик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналар фаолиятини ялпи, узлуксиз ва ҳужжатларга асосланган ҳолда акс эттириш тизимидир. Таҳлилда ушбу тизимда шакллантирилган маълумот1ардан кенг кў1амда фойдаланилади. Демак, мазкур фан иқтисодий таҳлилни энг асосий ахборот базаси бў1иб ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлилнинг ”Бухгалтерия ҳисоби” фани билан икки томонлама алоқаси борлиги ҳаммага маъ1ум. Бир томондан, хўжа1иклар фаолиятини иқтисодий таҳлили ана шу фанни ривожланиши натижасида ажралиб чиққанлиги ва энг муҳими бухгалтерлар биринчи бў1иб иқтисодий таҳлилни қў1лаган бўлса, иккинчи томондан, иқтисодий таҳлил жараёнида қў11анадиган ахборотларнинг кўпчи1иги асосоан бухгалтерия ҳисоби маъ1умот1аридир. Бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришда ўз навбатида иқтисодий таҳлил ҳам катта ёрдам кўрсатмоқда: бухгалтерия учети тизими, регистрларнинг шакли ва мазмуни, ҳужжат айланиш тартиби ва бошқа шунга ўхшаш масалалар тобора такомиллашиб бормоқда.

Молия, банк, солиқ, инвестиция, қимматли қоғоз1ар, бира иши соҳасидаги фанлар билан иқтисодий таҳлил бевосита боғ1иқ. Чунки, корхоналар фаолияти давлат бюджети билан мажбурий ҳисоб-китоблар, кредит олиш ва уларни тў1аш, инвестицияларни жалб қилиш ёки уларни сотиш, қимматли қоғозлар бозорида фаол иштирок этиш, бира ва бозордаги ҳолатни узлуксиз ўрганиш билан чамбарчас боғ1иқ. Ушбу фаолиятларни иқтисодий таҳлил қилиш уларнинг ўзига хос жиҳатларини билишни талаб қилади. Бу эса, иқтисодий таҳлилнинг самарали бў1ишида муҳим аҳамиятга эга.
Ахборот технологиялари ва информатика фанлари асосида иқтисодий таҳлил ишлами дастурланиб, компьютер воситаларида улар амалга оширилади. Бунда иқтисодий таҳлил фанининг усул ва услублари, белгиланган мақсад ва вазифалар ахборот технологиялари ва инфор- матика фанлари талаблари асосида дастурланади. Компьютерлар ёрдамида амалга оширилган таҳлил ишлари ўта тез ва аниқ бажарилади ҳамда мутахассислар меҳнатини енгиллаштириб беради.

Юқорида қайд этилган бошқа фанлар ҳам иқтисодий таҳлил фани билан бевосита боғланган.
Корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилиш бевосита юқори ташкилотламинг вазифаси ҳам бў1иб, улар корхоналарнинг ҳисоботини тасдиқлайдилар ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжа1ик фаолиятини баҳолаб, тегишли қарорлар қабул қиладилар.




    1. Download 7.02 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling