Ўзбeкистон рeспубликаси
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхонада иқтисодий таҳлилни ташкиллаштириш шакллари ва унинг ижрочилари
Корхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишнинг асосий
қоидалариКорхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишнинг натижаси асосан, унинг тўғри амалга оширилишига боғ1иқ. Иқтисодий таҳлил қилиш қатор талабларга жавоб бериши лозим. Яъни, у режа ва янги методикага асосланиши ҳамда аналитик жараёни самарасини таъмин1аб бериши керак.Бошқарув учун аналитик ишланмалами бир тартибда, ўз вақтида ҳамда тушунарли тарзда етказиб беришни таъминлаш учун иқтисодий таҳлилни ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнлари қуйидаги талабларга асосланади. Мажбуриятларни тақсимланиши. Таҳлилни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар алоҳида ижрочиларга бўлиб берилади ҳамда у бўйича маъсу1 белгиланади.Таҳлил камчиқим натижаси эса самарали бўлиши зарурур. Таҳлилни амалга оширишда таҳлилнинг янги усуллари, маъ1умотни компьютер технологиялари ёрдамида ўрганиш, маъ1умотни йиғиш ҳамда уни сақлашнинг рационал усуллари кенг миқёсда ишлатилиши лозим. Натижалардан эса турли мақсадларда фойдаланиш имконияти таъминланиши шарт. У асосида қабул қилинган қарорлар аниқ ижобий якунлар билан тугаши керак. Маълумотга бўлган эҳтиёжларни тўла қондиришга йўналтири1иши. Таҳлилни турли субъектларининг информацион талабларни имкон қадар тў1а қондириш йў11арини ҳамда таҳлилни ўтказишга кетган харажатлами камайтириш билан уйғунлаштириб олиб бориш.Таҳлил ишларини регламентациялаш ва унификация қилиш. Регламентациялаш ҳар бир ижрочидан мажбурий талаб қилинадиган жадвал ва натижа шаклларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Таҳлилни унифıкациялаш (стандартизациялаш) методик қў1ланмалами, натижа шаклларини, жадвалларни, стандарт программалами, умумий баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Кўрсатиб ўти1ган қоидаларга риоя қилиш таҳлил ишлари самарасини кескин оширади. Корхонада иқтисодий таҳлилни ташкиллаштириш шакллари ва унинг ижрочилариКорхонада иқтисодий таҳлилни ташкиллаштириш бошқарув аппарати таркиби ва техник даражаси билан изоҳланади.Йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ҳамма иқтисодий бўлим1ар фаолиятини иқтисодий масалалар бўйича директор муовини ёки бош иқтисодчи бошқаради. У корхонада барча иқтисодий ишлами, шу жумладан иқтисодий таҳлилни ҳам ташкил қилади. Унинг бошқарувида иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкилқилиш бў1ими, режа-иқтисод бў1ими, меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бў1ими, бухгалтерия ҳисоби, молиявий бў1им ва бошқа бўлимлар бў1ади. Корхонада алоҳида таркибий тузилиш бўлинмасида бў1им ёки иқтисодий таҳлил гуруҳи таҳлил ишларини олиб боради. Ўрта ёки кичик корхоналарда аналитик ишни режа бў1имининг менеджери ёки бош бухгалтер бошқаради. Иқтисодий таҳлил нафақат иқтисод бўлинма1ари ходимлари мажбуриятларига, балки у техник бў1инмалар ходимларининг ҳам (бош механик, энергетик, технолог, янги техника ва бошқалар) мажбуриятига киради. Иқтисодий таҳлил билан цех бўлинма1ари, бригада ва учаска раҳбарлари ва бошқалар ҳам шуғу1ланадилар. Бу иқтисодий бў1инмаларда ходимлар юқори малакага эга бў1масаларда, уларнинг иштирокисиЙ корхонада иқтисодий таҳлилни чуқур, ҳар томонлама ва мукаммал ўтказиб бў1майди. Ўрганилаётган масала бўйича етарли билимларга эга бўлган иқтисодчилар, техниклар, технологлар, турли хи1 ишлаб чиқариш бўлинма1ари раҳбарларининг биргаликдаги ҳаракатлари билан қўйи1ган масалани комплекс тадқиқ қилиб, уни ҳал қилиш учун мақбул вариантни топиш мумкин.Мисол учун корхонада иқтисодий таҳлил функциялари қуйидаги ҳолда тақсимланиши мумкин: Режа-иқтисод бўлими аналитик иш режасини туришни, уни бажаришни назорат қилишни, таҳлилни методик таъминлашни амалга оширади; корхона ва унинг бўлинма1ари хўжа1ик фаолияти таҳлилини шакллантиради ва натижаларни жамлайди; корхона ривожланишининг стратегик ва келажак масалаларни ўрганади; тадбирлар режасини тузади ва унинг бажарилишини назорат қилади, таҳлил натижасида истиқболли ва кундалик режаларни ишлаб чиқади.Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling