¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet2/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Сохта қарши кўрсатмалар – ПЭП ва бошқа стабил ёки регрессияланувчи неврологик ҳолатлар, астма, экзема, анемия, туғма нуқсонлар, тимус соясининг катталашуви, антибиотиклар, стероидлар билан узоқ муддат даволаниш ва бошқа диагнозларни қўллаб эмлашни асосланмаган ҳолда қабул қилмаслик ва бошқалар. Шунингдек сепсис, гемолитик сариқлик, зотилжам ёки оила анамнезида мавжуд бўлган эпилепсия, СВСД, кучли эмлаш реакцияларини ўтказган болаларни эмлашдан олиб қолиш асосланмаган. Бундай четлатишлар шифокорнинг болалар ҳақида ғамхўрлиги эмас, балки унинг тиббий саводсизлигидан далолат беради.


Вакциналарни биргаликда юбориш
Боланинг ёшига тегишли барча вакциналар бир вақтда (мушак орасига – тананинг турли соҳаларига) юборилади. БЦЖ шприц ва игналарнинг контаминацияси (аралашиб кетиши)ни олдини олиш мақсадида бошқа вакциналардан олдин ёки кейин алоҳида хонада қилинади.
Инактевирланган вакциналар ва ОПВ дозалари ўртасидаги оптимал интервал 1 ой дан 2 ой гачани ташкил этади, интервалнинг чўзилмагани маъқул, чунки иммун қатламни пасайтиради. Бир ёки бир неча доза ўтказиб юборилса, тўхтатилган серия тақвимда кўрсатилган интервал бўйича давом эттирилади. Тирик вакциналар инактивлашган вакциналардан сўнг ҳоҳлаган интервалда ва тирик вакциналардан камида 1 ойдан сўнг юборилади.
Махсус гуруҳ болаларини эмлаш
Аллергияли болалар ремиссия (тўлиқ ёки қисман) даврида, зарурат туғилганда эмлашгача 1-2 кун олдин ва эмлашдан кейинги 3-5 кун мобайнида гистаминга қарши воситалар фонида эмланади.
Ингаляциядаги ва суртма кўринишидаги стероидлар вакцинацияга қаршилик қила олмайди. Астма билан оғриган беморларга вакцинация даврида базис терапия ва -агонистлар воситалари дозасини 1/3 га кўпайтириш мумкин. Неврологик патологиялари болаларда касаллик зўрайиши бартараф этилгандан сўнг одатдаги тартибда ўтказилаётган даво негизида эмланади. Фебрил тиришишли (судорги) болаларда АКДС юборилгандан кейин 1-2 кунлари ва тирик вакциналар юборилганининг 5 кунидан бошлаб парацетамол тавсия этилади. Иммунтанқисликда инактивланган вакциналар хавфсиз ҳисобланади, бироқ иммуноген бўлмаслиги мумкин, тирик вакциналар юборилмайди, иммунсупрессияли беморларга тирик вакциналар 3 ойдан сўнг юборилади. Маҳаллий ва тизимли, тутиб турувчи дозалардаги кортикостероидлар вакцинацияга қаршилик қила олмайди, даво курси <2 ҳафта бўлса, вакцинация даво курси тугагандан сўнг, даво курси > 2 ҳафта (2 мг/кг/сутка преднизолон) бўлса, эмлаш 1 ойдан кейин ўтказилади. Қон, плазма (10-20 мл/кг), иммуноглобулин (1-2 доза) қўйилиши тирик вакциналар билан эмлашни 3-6 ойга қолдиришни, иммуноглобулин вена орасига юборилса – 6-12 ойга қолдиришни талаб этади. Тирик вакциналар юборилгандан кейин қон препаратлари 2 ҳафта мобайнида юборилмайди, агар бу зарур бўлса, эмлаш юқорида кўрсатилган муддатларда қайтарилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling