¤збекистон республикаси


НАФАС ОЛИШ ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ


Download 0.85 Mb.
bet9/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

НАФАС ОЛИШ ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ


Юқори нафас олиш органлари касалликлари


Ларингитлар

Ларингит - ўткир ёки сурункали ҳиқилдоқ шиллиғининг яллиғланиши.




Асосий ҳолатлар

  • Оммавий авж олиш даври кўпинча вирусли инфекциялар эпидемияси вақтида кузатилади – кеч куз, қиш, эрта баҳор.

Енгил клиник кўринишларда беморлар уй шароитида буғрли ингаляциялар ёрдамида даволанади. Оғир холатларда бирламчи медицина ёрдами кўрсатиш ташкилотларида юқори миқдорда глюкокортикоидлардан фойдаланилади, адреналин кечиктириб бўлмайдиган ёрдам ҳолатларида қўлланилади.
Беморлар қуйидаги ҳолларда госпитализация қилинади. Нафас олганда кўкрак қафасининг тортилиши кузатилса, бактериал трахеит ва зотилжам билан асоратланган, ларингитга шубҳа қилинса.


Диагностикаси

  • Ларингитнинг клиник кўринишига товушнинг бўғилиши, қўпол, бўғлиқ йўтал ва инспиратор хириллашлар киради. Нафас олишнинг қийинлик даражасини ва кўкрак қафаси экскурсиясини бола тинч бўлганда баҳолаш мақсадга мувофиқ (қўрқмаган ва йиғламаган ҳолда). Текширувдан кўрув бошида, докторни кўриб бола йиғлашни бошламасдан ўтказган маъқул.

Касалликнинг анамнезини йиғиш зарур. Аста-секин ривожланадиган ларинготрахеит одатда тўсатдан пайдо бўладиганга қараганда секин ва оғир кечади. Бир неча кун давомида ларингитли беморда тана ҳарорати адекват давода ҳам пасаймаса унда бактериал трахеит ёки зотилжамни мустасно қилмоқ керак.


Даволаш

  • Вирусли ларингитларнинг этиотроп даволаш (70% ҳолларда – вирусли парагрипп) усули ишлаб чиқилмаган. Физиотерапевтик кабинетларда буғли инголяторлар ёрдамида буғли ингаляцияларни ўтказиш анъанавий симптоматик даво таркибига киради. Уй шароитида ингаляция ваннахоналарда девор ва полларга иссиқ сувни сепиш билан ёки иссиқ сувни очиб қўйиш билан бажарилади. Ота-оналар бола билан бирга хонада бўлишлари лозим. Ингаляциянинг давомийлиги – 15 дақиқа. Куйиб қолиш хавфи бўлгани учун кофе (қахва) қайнатгич ва чойнакларда буғ ингаляциясини ўтказиш мумкин эмас. Бундан ташқари буғ ингаляциясини самарадорлиги исботланмаган. Бу муолажа боланинг позитив ёндошишидан келиб чиққан ҳолдагина тавсия қилинади.

Стенозланган ларингитларда дексаметазоннинг 0,6 мг/вазнига м/о буюриш самара беради. Кейинроқ бу дозани 1-2 марта қайтариш мумкин. Самара секин ривожланади. Преднизолон алтернатив ҳисобланади.
Шовқинли ҳуштакли нафасда адреналинни небулайзер ёрдамида 0,5-1,0 мг/вазнига 5-10 дақиқа давомида ингаляция ҳолатида киргизиш тавсия этилади. Бирламчи ёрдам кўрсатилгандан 1-2 соат кейин белгилар қайталаниши мумкин, шунинг учун касалларни госпитализация қилиш ёки поликлиника шароитида кўрсатилган вақт тугагунча назорат қилиш керак.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling