¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet12/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Хавф омиллари

  • Ўткир ўрта отит ривожланишидан олдин ЎРВИ (риновирус, аденовирус, РС-вирус инфекция, грипп) ўтказилади. Аденоидларнинг катталашуви эшитиш найи дисфункциясига сабаб бўлади.

Тамаки тутунини ҳидлаш киприкчали эпителий функцияси ва шиллиқ пардаларга салбий таъсир кўрсатади.
Хеч бўлмаганда 4 ойгача кўкрак сути билан боқиш болалар ҳаётининг биринчи йилида ўткир ўрта отит ривожланиши хавфини камайтиради.


Диагностикаси

  • Отоскопия ёрдамида аниқланадиган патологик белгилар: ноғора пардаси ҳаракатчанлигининг бузилиши, хира ранг, сарғиш ёки қизил ранг, ноғора пардаси томирларининг инфицирланиши, шишиши. Ноғора пардаси ортида суюқлик борлигини кўриш мумкин.

3-4 ёшли боланинг эшитиш қобилиятини пичирлаб гапириб ёки камертон ёрдамида текшириш мумкин. Кўпинча ота-оналар кузатуви ёрдам беради.
Болага ўткир ўрта отит ташхисини қўйиш учун қуйидаги белгиларни аниқлаш лозим: қулоқда оғриқ, тундаги нотинчлик, эшитишнинг бузилиши, қулоқдан суюқлик оқиши, иситма, иштаҳанинг ёмонлашуви ёки ОИТ бузилишлар. Ўткир ўрта отитдан олдин одатда, юқори нафас йўлларида инфекцион жараён ўтказилган бўлади.


Даволаш

  • Ўткир ўрта отитнинг клиник ўртача оғирликдаги ва оғир кўринишлари антибиотиклар билан даволанади.

Консерватив даволаш самара бермаганда ва асоратлар қўшилганда тимпаноцентез (парацентез) тавсия этилади.
Беморнинг навбатдаги ташрифида эшитиш қобилияти ва ноғора пардасининг ҳаракатчанлиги текшириб кўрилади.
Агар болада сўнгги 6 ой ичида ўткир ўрта отит билан оғриш 3 ёки ундан кўп марта содир бўлса, профилактик антибиотикотерапия ёки хирургик даво (масалан, аденоидларни олиб ташлаш) тайинланади.


Антибиотикни танлаш
Қуйидаги руйхатда келтирилган биринчи антибиотик асоратланмаган ҳолатларда тавсия этилади:
4 ёшдан кичик болалар:
1) Амоксициллин 40 мг/кг/сут (максимал доза 80 мг/кг/сут) 2 марта;
2) Ко-тримаксазон 2 маротаба қабул қилинади;
3) Амоксициллин + клавулан кислота 2-3 марта;
4) II авлод цефалоспоринлари;
5) Азитромицин.

Антибиотикотерапия давомийлиги 5-7 кун. Антибиотикотерапиянинг қисқа курси (5 кун) 8-10 кунлик курс каби самарали ҳисобланади, бироқ рецидив кузатилиши мумкин. Касалликнинг чўзилувчан ёки рецидивланувчи шаклида даволаниш курси – 10 кун, баъзида эса 14 кун (ёки антибиотик алмаштирилади).


Онда-сонда (масалан, тунда) оғриқсизлантирувчи таъсирга эга қулоқ томчиларидан фойдаланиш мумкин. Қулоқ томчиларини мирингит билан оғриган беморларга ҳам тавсия этиш мумкин. Оғриқдан шикоят қиладиган ёки тунда тез-тез уйғонадиган болаларга парацетамол тайинланади.
Уйқу вақтида бошни баландроқ қўйиш нафас йўллари инфекциясининг клиник кўринишларини енгиллаштириши мумкин.
Касалликнинг дастлабки бир неча кунида томир торайтирувчи бурун томчиларидан фойдаланилиш мумкин. Антигистамин препаратлар фойдасиз.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling