¤збекистон республикаси


Нафас йўллари обструкцияси хавфи


Download 0.85 Mb.
bet11/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Нафас йўллари обструкцияси хавфи:

  • Ниқоб ёки интубация найчаси ёрдамида СЎВ (сунъий ўпка вентиляцияси) тавсия этилади. Кўпинча юқори нафас йўлларида ҳаво босимини оширишнинг ўзи нафас йўлларида тирқиш очилиши учун етарли бўлади.

  • Ниқобли СЎВ самара бермаганда, кичик диаметрли найча (найча диаметри бемор жимжилоғи йўғонлигидан катта бўлмаслиги керак) билан трахея интубацияси тавсия этилади. Агар 10-20 секунд ичида беморни интубациялаш иложи бўлмаса ёки шифокорнинг интубация қилиш бўйича тажрибаси бўлмаса, йўғон игна билан трахеяни қалқонсимон ва узуксимон тоғайлар оралиғида, трахеяга перпендикуляр тарзда пункциялаш тавсия этилади. Сўнгра игнага 20-миллиметрли шприцга, шприц эса вентиляция қопига ўтказгич ёрдамида ўланади. Вентиляция учун 100% кислороддан фойдаланилади.

Антибиотикотерапия: цефуроксим венага юборилади: у эпиглоттитлар чақирувчи, кўп учрайдиган қўзғатувчилар – гемофил таёқчалар ва -гемолитик стрептококкларга нисбатан самарали ҳисобланади.


Болаларда ўткир ўрта отит


Асосий ҳолатлар.

  • Ўткир ўрта отитда боланинг ўрта қулоқ бўшлиғида йирингли ўткир яллиғланишнинг яққол кўринишлари ва эпителийнинг ёмонлашуви кузатилади.

Секрецияли ўрта отит – болаларда яллиғланишнинг яққол белгилари (эшитишнинг ёмонлашувидан ташқари) кузатилмайди, ваҳоланки ўрта қулоқ бўшлиғида доимий йиринг (экссудат, транссудат) бўлса ҳам.
Ўрта қулоқ бўшлиғида йиринг бўлмаса ўрта отит ташхиси қўйилмайди.


Статистик маълумотлар

  • Ўрта отит ёки унга шубҳа қилиш – поликлиника шифокорига болалар билан мурожаат қилишнинг энг кўп кузатиладиган сабабларидан бири.

Болалар ўртасида ўткир ўрта отит частотаси популяциянинг камида 40:1000 одамни ташкил этади. Касаллик кўпинча 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган даврда кўп учрайди. Болаларнинг 40% анамнезида 1 ёшгача ўткир отит билан оғригани, 70% да эса 2 ёшгача оғригани маълумдир. Ўткир ўрта отит қизларга нисбатан ўғил болаларда кўпроқ пайдо бўлади (6:4 нисбатни ташкил этади).
Касаллик октябрь–декабрь ва март-май ойларида кўпроқ кузатилади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling