¤збекистон республикаси


Нафас йўлларининг ўткир касалликлари профилактикаси


Download 0.85 Mb.
bet19/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Нафас йўлларининг ўткир касалликлари профилактикаси

    • Бирламчи профилактика яшаш шароитларини, атмосфера ҳавосини яхшилашга, сенсибилизацияни олдини олишга, рахит, гипотрофия, паратрофияни олдини олишга, грипп иммунопрофилактикасини ўтказишга қаратилган тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади. Соғлом турмуш тарзи ва чиниқиш – махсус тадбирлар сифатида кундалик турмуш жараёнида ҳам, хонада қизиб кетиш ва ўраб-чирмашга қарши курашда ҳам катта роль ўйнайди. Тоза ҳавода сайр этиш нафақат чиниқтиради, балки ҳаво-томчи инфекциялари эҳтимоллигини камайтиради.

    • Бурун, ҳалқум ва димоғдаги ўчоқларни санациялаш муҳим роль ўйнайди. Ифлосланган атмосферали саноат шаҳарларида истиқомат қилувчи болаларни ёз мавсумида шаҳар четига олиб чиқиш лозим, бу эса бронхлар гиперфаоллигини ва касалланишни камайтиради.



Бронхиал астма

Бронхларнинг сурункали аллергик яллиғланишлари, уларнинг даврий буғилиш хуружлари пайдо бўлиши билан характерланадиган гиперфаоллиги асосидаги касалликдир.




Этиологияси

  • Асосий маиший аллерген – канна. Қазғоқ ва мушук, ит жуни, пат ҳам муҳим роль ўйнайди. Сувараклар экстрементлари, қуруқ балиқ озуқаси, дарахтлар ва ўт-уланларнинг чанглагичлари, зах иморатларда - замбуруғ споралари. Эрта ёшда - озиқ-овқат аллергенлари. Аспирин ва бошқа НЯҚП (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) «аспиринли» астмани келтириб чиқаради. Бундан ташқари, астманинг аксарият ҳоллардаги триггери - тамаки тутуни, об-ҳавонинг ўзгариши, жисмоний зўриқиш, руҳий (психик) омиллар, ЎРВИ ҳисобланади.



Диагностикаси

  • Буғилиш хуружлари, астматик статус, астматик бронхит, спастик йўтал хуружлари. Зўрайиш ва ремиссия даврлари фарқланади. Оғирлигига қараб бронхиал астма енгил, ўртача оғир ва оғир шаклларига бўлинади (8-жадвал).

8-жадвал
Болаларда бронхиал астманинг оғирлик мезонлари






Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling