Рецидивланувчи оддий бронхит
Обструкциясиз бронхит, эпизодлари 1-2 йил давомида 2-3 марта ЎРВИ фонида такрорланади.
Рецидив ўртача ҳансирашли ўткир бронхит каби кечади, йўтал олдинига қуруқ, сўнгра ҳўл, шиллиқ ёки шиллиқ-йирингли балғам билан кўпинча 3-4 ҳафта давом этади, умумий ҳолат сезиларли бузилмайди.
Қуруқ ва ўртача ҳамда йирик пуфакчали сийрак хириллашлар эшитилади.
Рецидивлар ЎРВИнинг мавсумлиги билан мос тушади. Рецидивлардан ташқари симптомлар йўқ, бироқ «йўталиш тайёргарлиги» (юрганда, жисмоний зўриққанда ёки руҳий (психик) тарангликда) сақланиб қолади. 80% гача беморларда аллергия белгилари мавжуд бўлади.
УАШ тактикаси
Ўткир бронхитдаги каби-антибиотиклар тавсия этилмайди. Кетотифен (0,05 мг/кг/сут) билан 3-6 ой даволанади. Бактериал вакциналар – рибомунил, ИРС-19 қабул қилиш билан даволаш ўзини оқлаган.
Рецидивланувчи обструктив бронхит (РОБ)
Обструкция эпизодлари ЎРВИ фонида такрорланади ва астмадан фарқли равишда хуруж қилмайди. Аллергияси бор болаларда РОБ кўпинча астманинг дебюти ҳисобланади.
УАШ тактикаси
Ўткир эпизод – обструктив бронхитдагидек. Аллергияси бор болаларга аллергенларни бартараф этиш тавсия қилинади. Кетотифен билан базис даволаниш – 0,05 мг/кг/сут – 3-6 ой, оғир ҳолларда – касалхонага ётқизилади. Бактериал вакциналар ИРС-19, имудон, рибомунил билан даволаниш тавсия этилади.
Сурункали бронхит
Бронхларнинг сурункали тарқалган яллиғланишли зарарланиш такрорий кучаяди. Болаларда одатда сурункали ўпка касалликлари аломати ҳисобланади.
Мустақил касаллик сифатида камдан кам ташхис қўйилади - балғамли йўтал мавжудлигида ва доимий хириллашлар 3 ой ва ундан кўп вақт мобайнида, йилига 3 ёки ундан кўп зўрайишлар кузатилса, шу ҳол 2 йил кетма-кет такрорланса, бошқа патология бўлмаса, мустақил касаллик ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |