¤збекистон республикаси


Носпецифик омиллар билан курашиш


Download 0.85 Mb.
bet23/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Носпецифик омиллар билан курашиш
Носпецифик омиллар – триггерлар билан курашиш ЎРВИ, кимёвий поллютантлар билан контактда бўлишни олдини олиш, пассив чекишни тўхтатиш каби тадбирларни ўз ичига олади. Боланинг психологик (руҳий) адаптацияси (мослашуви) гиперҳомий билан курашиш, боланинг онага тобелиги билан курашиш, уни мустақилликка, шу жумладан астма хуружлари билан курашиш бўйича ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Болада ўзига ишончни, касаллик билан мустақил кўраша олиш қобилиятини тарбиялаш боланинг ижтимоий адаптацияси (мослашуви) учун муҳимдир. Болани тенгдошлари ўртасида бўлиши, физкультура билан шуғулланиш ижтимоий мослашув учун кўмаклашади.
Астмада жисмоний зўриқиш даврида 2 агонистлари (5-10 мин олдин) ёки эуфиллинни (15-20 мин) зўриқишгача одатий дозада қўллаш тавсия этилади. Триггерлар таъсирини четлаб ўтишнинг иложи бўлмаганда барча ҳолатларда бу препаратларни қўллаш тавсия этилади.


Санаторияда даволаниш
Жисмоний чидамлиликни кучайтириш учун санаторияда даволаниш усулидан фойдаланилади, чунки денгиз курортига етиб келган болаларда астма зўраяди, бунга бола тайёр бўлиши керак, санаторияда бўлишнинг оптимал муддати – 2 ой ва ундан ортиқ.


Профилактик эмлашлар
Асма билан оғрийдиган беморларни барча вакциналар билан профилактик эмлашга кўрсатма берилган, бу эмлашларни ремиссия даврида бола аҳволининг спонтан ёки медикаментоз стабиллашуви фонида ўтказилади. Навбатдаги хуруждан кейин эмлаш муддатлари индивидуал тарзда белгиланади аксарият ҳолларда бу муддат 2-3 ҳафтадан ошмайди, эпид.кўрсатмаларга биноан вақтлироқ муддатларда ҳам ўтказилиши мумкин. Асосий (базис) даволаш (ингаляциядаги стероидларни ҳам қўшганда) эмлашларни ўтказишга тўсқинлик қилмайди, узоқ муддат (2 ҳафтадан зиёд) стероидларни 20 мг/суткасига дозада тизимли равишда қабул қилаётган беморлар бундан мустасно. Специфик (махсус) иммунотерапия қабул қилаётган болалар аллерген инъекциясидан кейин 2-4 ҳафтадан сўнг эмланади, эмлашлардан кейин худди шу муддатда аллерген инъекцияси қайталанади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling