Симптоматик даволаш (симптомларни тезда бартараф этиш учун)
Бронходилятаторлар
|
Эпизодлар билан қисқа таъсирли В2 агонистлари ва/ёки бромид интраптопия ёки қисқа таъсирли теофиллин 5 мг/кг
|
Ингаляцион В2 - қисқа таъсирли агонистлар суткасига 4 марта ва/ёки интраптопия бромид ёки қисқа таъсирли теофиллин бир марталик 5 мг/кг дозада
|
Даволашни назорат қилиш
Даволашни назорат қилиш объектив белгиларни (диспноэ, ёрдамчи мушаклар иштироки, нафас шовқинларининг намоён бўлиши, пневмотахометрия, оғир хуружларда SaO2, қон газлари) намоён бўлиш даражасига кўра амалга оширилади. Астманинг ва асосий даволанишнинг кечишни назорат қилиш учун ота-оналар томонидан кундалик юритиш муҳимдир, бу кундаликда улар астманинг кунлик белгиларини (ҳуштаксимон нафас чиқариш ва хириллашлар, ҳансираш, тунги симптомлар, астманинг хуружлари), пневмотахометрия маълумотларини (5 ёшдан катта болаларда), қўлланилган дори-дармонларни қайд этиб борадилар. Кундаликни юритиш ўз-ўзини назорат қилишни ва касаллик туфайли юзага келадиган муаммоларни ҳал этишдаги мустақилликни ривожлантиришда ёрдам беради. Даволаниш муваффаққиятлилигининг гарови – доимий малакали кузатувда бўлиш. Навбатдаги текширувда ота-она қайдларини, объектив маълумотлар (ФВД инобатга олган ҳолда) таҳлили асосий (базис) даволанишнинг самарадорлигини баҳолаш ва зарурий тузатиш киритиш имконини беради.
Профилактикаси
Бирламчи профилактика, асосан, соғлом турмуш тарзи элементларини ўз ичига олади. Бу нормал ҳомиладорликни таъминлаш ва зарарли омилларни бартараф этиш (озиқ-овқат аллергенлари, чекиш, дори-дармонлар, профессионал зарар), кўкрак сути билан эмизиш, боланинг теварак атрофидан облигат аллергенлар (ҳайвон, жонивор, пат, чанг тўплагич)ни олиб ташлаш, ҳавонинг тозалиги (пассив чекиш, кимёвий ифлослантирувчилар), чиниқтиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |