¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet16/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Зотилжам (Пневмония)


Умумий маълумотлар

  • Зотилжам - ўпка паренхимасининг ўткир инфекцион касаллиги бўлиб, нафас бузилиши синдроми ва/ёки функционал маълумотларга кўра, шунингдек рентгенограммадаги инфильтратив ёки учоқли ўзгаришларга қараб ташхисланади.

Зотилжамнинг инфицирланиш шароитларига қараб 1 ойликдан катта болаларда касалхонадан ташқари – уй ва касалхона ичи – госпитал зотилжам фарқланади. Амбулатория шароитларида оғир бўлмаган касалхонадан ташқаридаги зотилжамларни даволаш мумкин.
Касалхонадан ташқаридаги зотилжам деганда бола ҳаётининг одатий шароитларида юзага келган зотилжамга айтилади. Касалхона ичи зотилжами эса боланинг стационарда 72 соат ичида ёки стацинардан чиққандан кейинги 72 соат ичида ривожланади. Клиник-рентгенологик кўрсаткичлар бўйича ўчоқли, ўчоқли-аралаш, бўлакли (крупоз), сегментли, интерстициал зотилжамлар фарқланади.
Оғир ва оғир бўлмаган зотилжамлар фарқланади. Зотилжамнинг оғирлиги ўпка-юрак етишмовчилиги, токсикоз, инфекцион – токсик шок, ўпка асоратлари (плеврит, ўпка деструкцияси) га боғлиқ бўлади.


Диагностикаси

  • 3 сутка ва ундан кўп вақт мобайнида ҳарорат 380С.

Ҳансираш (2 ойгача бўлган болаларда минутига 60 тадан ортиқ, 2 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларда минутига 50 тадан ортиқ, 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда минутига 40 тадан ортиқ) ва бронхиал обструкция йўқлигида кўкрак қафасининг буртган жойларининг тортилиши, локал хириллашлар, нафаснинг заифлашуви.


УАШ тактикаси

  • Оғир бўлмаган касалхонадан ташқари зотилжамларда аксарият ҳолларда рационал антибиотикотерапия ўтказилиши етарлидир. Этиологик диагностикаси мураккаблиги сабабли амалиётда даволаш эмпирик тарзда ўтказилади. Жадвалда турли ёш гуруҳларида касалхонадан ташқари зотилжамнинг эҳтимолий қўзғатувчилари ва уларни даволаш тактикаси берилган. Оғир зотилжамли болалар касалхонага ётқизилади.

7-жадвал

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling