¤збекистон республикаси


Тонзиллит Тонзиллит –


Download 0.85 Mb.
bet13/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Тонзиллит


Тонзиллит – бу танглай муртакларининг яллиғланиши (одатда сурункали).
Ангина – танглай муртак безлари ва ҳалқум шиллиқ пардасининг яллиғланиши билан кечадиган ўткир инфекцион касаллик.


Асосий ҳолатлар

  • Ангинани кўпроқ - Streptococcus pyogenes (-гемолитик стрептококк А гуруҳи) микроблари қўзғатади. Касаллик 2 ёшгача кам учрайди.



Ангина
Диагностикаси

  • Клиник манзараси: ўткир бошланиш, томоқда кучли оғриқ, ютиниш ва гаплашишда оғриқ кучаяди, оғиздан ёқимсиз ҳид келади, тана ҳарорати 380С дан юқори.

Физикал текширув: Танглай муртаклари шишган, муртаклар юзасида йиринг тўпланганлиги кўриниб туради. Ҳалқум шиллиқ пардаси шишган ва қизарган. Бўйин лимфа тугунлари катталашган, пайпасланганда оғрийди.


УАШ тактикаси

  • Феноксиметилпенициллин, 25-50 мг/кг/суткасига (максимал доза – 3 г суткасига) 2-3 марта 10 кун мобайнида ичилади ёки эритромицин, 25-50 мг/кг/суткасига (максимал доза – 2 г/суткасига) 10 кун мобайнида 2-3 мартадан ичилади. Оғир ҳолларда прокаинбензилпенициллин, 1-1,5 млн бирлик/суткасига мушак орасига 3-5 кун давомида юборилади, сўнгра феноксиметилпенициллин юқорида келтирилган схема бўйича 10 кун давомида юборилади.

Симптоматик даво: тўшак режими; кўп миқдорда суюқлик, томоқ ғарғара қилинади, масалан, аспирин билан; оғриқсизлантириш учун парацетамол берилади.
Ингаляция ва антисептик дорилар ичиш чекланади (улар ҳалқумни қичиштиради).
Бурундан нафас олишни енгиллаштириш учун тумовга қарши воситалар 3 сутка давомида тайинланади.


Сурункали тонзиллит
Диагностикаси

  • Танглай равоқларининг қизариши ва танглай муртаклари ва равоқлари ўртасида чандиқли қўшилишлар.

Ғовакли, ёки чандиқли - ўзгарган қаттиқлашган муртаклар.
Казеоз – йирингли тиқинлар ёки лакуналардаги суюқ йиринг.
Регионал лимфаденит
Юқорида қайд этилган белгилардан икки ёки ундан ортиғи мавжуд бўлганда сурункали тонзиллитга ташхис қўйилади.
Муртаклар юзасидан суртма олинади. Қон таҳлили: анемия, лейкоцитоз, ЭЧТ ортади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling