¤збекистон республикаси
Download 0.85 Mb.
|
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ Тошкент Педиатрия тиббиёт институти УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ (шифокорлар ва тиббиёт институтларнинг 7-курс талабалари учун қўлланма) А.В.Алимов таҳрири остида Муаллифлар: Э.А.Шомансурова, Д.А.Мавлянова, А.А.Жалилов, Г.Г.Махкамова, Ш.У.Тошпулатова, М.Т.Ниязова, М.Б.Деворова Тошкент - 2005 МУНДАРИЖА
Соғлом болалар билан поликлиникада ўтказилган профилактика ишлари Болалар касалликларини олдини олишнинг умумий тизими бир неча босқичдан ташкил топган. Биринчи босқич соғлом бола саломатлигини сақлаш тадбирларидан иборат. Бу тадбирлар жисмоний, соматик ва руҳий-асаб ривожланишни баҳолаш, овқатлантириш, касалликларни олдини олиш, вакцинно-профилактикани ўз ичига олади. 1-жадвалда бу тадбирларни ўтказиш муддатлари кўрсатилган. Поликлиникада болалар билан Ўтказиладиган профилактик ишлар Профилактик иммунизация Ўзбекистон Республикасида профилактик эмлашнинг миллий тақвими (календари). 30.08.2002 йилги СанПиН №0132-02 – инфекцион касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказишнинг қоида ва нормативлари билан белгилаб қўйилган. Қизамиқ ва «В» вирусли гепатитга қарши эмлаш самарадорлигини ошириш мақсадида профилактик эмлашлар тақвимига 01.01.2004 йилдан ўзгаришлар киритилди (буйруқ №494 12.11.2003 йил). Профилактик эмлашлар тақвими
Эмлаш ўтказишга қарши тавсиялар 4-жадвалда келтирилган. Вакцинация учун танлов тиббий ходим кўруви ва термометрия ёрдамида (ўткир касаллик бўлмаслиги учун) амалга оширилади. Эмлашдан олдин сийдик, қон таҳлиллари, иммунологик текширувлар ўтказилмайди. Эмлашдан бош тортиш ота-оналар имзоси ва ёки иккита тиббий ходим имзоси билан қайд этилади. 4-жадвал
қарши тиббий кўрсатмалар рўйхати*
*Ўткир инфекцион ва ноинфекцион касалликлар, сурункали касалликларнинг зўрайиши эмлашлар ўтказилиши учун вақтинчалик қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Режали эмлашлар бола соғайгандан 2-4 ҳафта кейин реконвалесценция ёки ремиссия даврида ўтказилади. ЎРВИ, ўткир ичак касалликларининг оғир бўлмаган шаклларида эмлаш ҳарорат нормаллашганидан кейин ўтказилади. Ўткир ва сурункали касалликлар зўрайишидан кейин режали вакцинацияни чўзиш уларнинг хавфлигига эмас, балки касаллик асорати ривожланишида вакцинациянинг дискредитацияланишуви (фойдасиз, бекор бўлиш) эҳтимоли сабаблидир. Эпидкўрсатмаларга кўра, шунингдек қочоқлар, мигрантлар ЎРК, ЎИ ннинг оғир бўлмаган шаклларида 380С ҳароратда ҳам эмланади. «Эмлашга тайёргарлик» талаб этилмайди, фақатгина вақтинчалик қарши кўрсатма бўлиб турган касалликни даволаш ҳақида сўз юритилиши мумкин. «Соғлиқни мустаҳкамлаш», «гемоглобин миқдорини кўтариш», адаптогенлар, витаминлар ва бошқа «эмлашга тайёргарлик» каби тадбирлар асосланмаган, агар бу тадбирлар зарур бўлса, вакцина юборилгандан кейин ўтказилади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling