¤збекистон республикаси
Умумий амалиёт шифокори (УАШ) тактикаси
Download 0.85 Mb.
|
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Овқатлантириш
Умумий амалиёт шифокори (УАШ) тактикаси
Мутахассис - педиатрга консультация учун йўлланма берилади. Мутахассис тавсияларининг бажарилиши назоратга олинади. Бемор ва унинг оиласи руҳий қўллаб-қувватланади. Овқатлантириш Кўкрак сутида бола учун зарур барча озиқ моддалар мавжуд бўлиб, бу озиқ моддалардан ташқари унинг таркибида муҳим инфекцияга қарши омиллар (IgA, лизоцим, лактоферрин, макрофаглар), шунингдек микроорганизмга қарши антителолар ҳам бор. Болани она кўкрагига дастлабки (биринчи 2 соатда) тутиш физиологик жиҳатдан тўғридир. «Талаб»га кўра болани эмизиш боланинг хусусиятларини эътиборга олишга имкон беради. Бола одатда 2-4 соат ухлайди, шунда эмизишнинг умумий сони кунига 6-8 мартани ташкил этади. Биринчи ҳафтада кўкракни тез-тез бўшатиб туриш унинг кейинчалик тўлақонли сут ажратишига кўмаклашади. Болани ҳар қандай ҳолатда (ўтириб, ётиб) эмизиш мумкин. Болани юзини кўкракка яқинлаштириб (бурун кўкрак сатҳида бўлади), бир қўлини боланинг боши ва орқасидан ўтказади, иккинчи қўли билан кўкракни тутиб туриш лозим. Бунда бола оғзи ним очилади (агар очилмаса унинг лунжини кўкрак билан қитиқлаш лозим), бошини орқага ташлайди ва кўкрак учини оғзига олади (пастки лаб кўпроқ), боланинг тили лаб ва кўкрак учи орасида кўриниб туриши лозим. Кўкрак учининг қаттиқ танглай ва тил илдизи билан контакти суриш рефлексини келтириб чиқаради. Дастлабки 1-2 ҳафтада болага ҳар сафар иккала кўкракни ҳам тутиш зарур, лактация бошлангандан сўнг – навбати билан. Қолган сут соғиб ташланади. Сурилган сут миқдорини боланинг ўзи назорат қилади, сутнинг етиш-етишмаслигини боланинг қониқиши, тинч уйқуси (2-4 соат), вазнининг адекват ортиши белгилаб беради. Тез-тез болани тарозига тортиш керак эмас, бу она хавотирини кўчайтиради (тортишдаги хато, бир хил эмизишнинг турлича миқдорлари) ва лактацияни камайтириши мумкин. Бола вазнни тортиш, агар бола иккала кўкракни эмгандан сўнг ҳам нотинч бўлса, 2 соатдан кам ухласа ва вазни ортмаётган бўлган ҳолларда ўтказилади. Бола учун зарур бўлган сут миқдори дастлабки 7 кунда боланинг туғилган пайтидаги оғирлигининг 0,02 миқдорини бола ҳаётининг кунига (неча кунлик бўлса) кўпайтирилганига тенг, кейинчалик бола оладиган сут миқдори унинг оғирлигининг 1/5 қисмига 2 ойгача 1/6 қисмига – 2-4 ойгача ва 1/7 қисмига 4-6 ойгача тенг бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болага 6 ойгача кўкрак сутидан бошқа ҳеч қандай қўшимча овқат («Д» витамини ва иссиқ мавсумда сувдан ташқари) бермасликни тавсия этади. Қўшимча овқат 6 ойликдан бошлаб, олдинига 1 та овқатлантириш, кейинчалик кўпроқ овқатлантириш алмаштирилади. Қўшимча овқатлантириш сабзавот эзилмаси (пюре) дан (3-4 мл ўсимлик ёғи қўшилган 120-140 гр гача) бошланади, шарбат ёки мева эзилмаси (пюре) ҳам берилади. Иккинчи қўшимча овқат сабзавот қайнатмасида тайёрланадиган бутқа (каша) биринчи қўшимча овқат берилганидан 2-4 ҳафтадан кейин тавсия этилади, 3 гр ўсимлик ёғи ёки сариёғ қўшиб, кунига 200 гр гача етказилади. 7-8 ойликда гўшт солиб қайнатилган сабзавотли шўрва (25-50 мл дан ҳар биридан), йил охирида - қайнатилган балиқ берилади. Шуни қайд этиш лозимки, айрим болаларда кенг тарқалган икки хил овқат (сигир сути ва глютен) кўтара олмаслик ёки аллергияни келтириб чиқариши мумкин. Бола ҳаётининг биринчи йилнинг 1 ёшнинг охиригача рациондан сигир сути, буғдой, сўли, жадварнинг чиқарилиши атопик дерматит ва целиакия кўринишлари частотасини камайтиради. Шунинг учун кўкрак билан эмизиш пайтида сут, кефир (аллергияси бор болаларга творог) беришни 9-12 ойликкача, аллергик реакциялар хавфи камайгунча тўхтатиб туриш керак. Печенье, нон (10-20 г кунига), шунингдек маний бутқаси ва сўли бўтқаси (таркибида глютен бўлган) каби овқатларни 1 ёшнинг охирида берилгани маъқул – бу энтероколит хавфини камайтиради. Тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш қўлайроқ. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling