Чақалоқлардаги сариқлик
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар.
50% ўз вақтида туғилган ва 80% чала туғилган чақалоқларда сариқлик кузатилади. Аксарият ҳолларда бу физиологик сариқлик бўлиб, даволанишни талаб этмайди. Сариқликнинг патологик тури шубҳа қилинганда зардобдаги бевосита ва билвосита билирубин миқдорини аниқлаш лозим.
Физиологик сариқлик
Вақти-соати етиб туғилган чақалоқларда – зардобдаги билвосита билирубин миқдорининг ортиши таркибида HbF фетал гемоглобини мавжуд эритроцитларнинг парчаланиш оқибатида вужудга келади. Сариқлик бола ҳаётининг 3-суткасида ёки кечроқ намоён бўлиб, 10-суткасида йўқолиши характерлидир. Физиологик сариқлик кўп кузатилади, бироқ бундай ташхис сариқликнинг барча сабаблари кўриб чиқилгандан кейингина қўйилади. Физиологик сариқликда баъзан нур билан даволаш ўтказилади.
Патологик сариқлик
Билирубин ҳосил бўлиши, метаболизми ва экскрециясининг бузилиши оқибатида кузатилади. Сариқликнинг клиник белгилари эртачи, бола ҳаётининг дастлабки 24 соатида намоён бўлади ва вақти-соати етиб туғилган чақалоқларда 10 сутка, чала туғилган чақалоқларда 2 ҳафтадан ортиқроқ сақланади. Патологик сариқликнинг асосий белгилари: чақалоқлардаги гемолитик касаллик, эритроцитоз, ирсий фермент танқислиги, она сутидан сариқлик ўтиши, дори препаратларининг қўшимча таъсири, сепсис, гипотиреоз, ўт йўллари атрезияси.
Қайд этилган барча ҳолатларда педиатр маслаҳати зарур.
Чақалоқлардаги гепатит
Бевосита гипербилирубинемиянинг энг кўп учрайдиган сабаби ва турғун, узоқ кечадиган сариқлик билан бирга кечади. Мутахассис маслаҳати ва унинг қўлида даволаниш талаб этилади.
Ўт-сафро йўллари атрезияси
Туғилишданоқ чўзилувчи сариқлик билан характерланади. Ўз вақтида жарроҳлик аралашуви ўтказилмаса билиар цирроз ва тегишли асоратлар ривожланади (кўпчилиги ҳаётининг дастлабки икки йилида нобуд бўлади). Муваффиқиятли портоэнтеростомиядан сўнг билирубин алмашинуви нормаллашади, тирик қолиш 50-70% ни ташкил этади.
Галактоземия
Углеводлар алмашинувининг туғма оғир бузилиши. Клиник кўринишлари зарарланиш турига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |