Œзбекистон республикаси
Дисперс системаларни тайёрлаш усуллари
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
Дисперс системаларни тайёрлаш усуллариДисперс системаларни тайёрлашнинг иккита бир-бирига қарама-қарши бўлган усули мавжуд. Биринчиси – диспергациялаш бўлиб, талаб қилинган ўлчамдаги системани олиш учун катта-катта танани майдалашга асосланган. Иккинчиси конденсация ҳисобланиб, молекуляр катталикдаги зарраларни ўлчамини каттайтириб, нги дисперс фаза ҳосил қилишга асосланган. Кўпинча, бурғилаш эритмалари техникасида дисперс системалар тайёрлаш учун биринчи усул – диспергациялаш ишлатилади. У кучли аралаштириш билан биргаликда қўлланилиб, майдаланаётган тана бир-бири билан, қаттиқ юза билан урилади. Эримайдиган тананинг диспергацияланиши, эрувчан тананинг диспергацияланишидан молекуляр майдаланиши даражасига эришиб бўлмаслиги билан фарқ қилади. Бу икки сабаб билан тушунтирилади. Биринчи сабаб танани бузувчи кучланишлар, кучлар моменти билан аниқланади. Майдаловчи қурилмаларда кучлар катталиги фақатгина маълум бир чегарагача оширилади, шунинг учун ҳам майдаланиши ҳам чегараланган бўлиши керак. Иккинчиси сабаб шундан иборатки солиштирма юза ортиши билан эркин фазалараро юза энергияси таъсири кучаяди. Зарралар орасидаги тортиш кучлари майдаланишга қараб тез ортади. Бунинг натижасида зарраларнинг бир-бирига тортилиши кучайиб, зарралар биргаликда бирикади ва катталашади. Ушбу катталашиш жараёни дисперс фаза зарралари ўлчамини ортишини келтириб чиқаради. Зарраларнинг диспергацияланиши билан бир вақтда уларнинг ўсиши – зарралар конденсацияси бошланади. Зарралар қанчалик кичик бўлса, шунчалик конденсация жадал бўлади. Диспергациялаш жараёнини системага зарралар юзасига адсорбцияланиш хусусиятига эга бўлган моддаларни киритиш билан тезлатиш ва конденсацияга қаршилик кўрсатиб зарраларни экранлаштириш мумкин. Ушбу жараён пептизация деб номланади. Диспергациялаш жараёнида мустаҳкамликни адсорбцион пасайтириш (Ребиндер самараси) ҳам ишлатилади. Ва ниҳоят зарралар концентрациясини ошиши дисперс системанинг мустаҳкамлигини кучайтиради. Бунда зарраларга таъсир кўрсатувчи кучлар ҳам ортади. Шунинг учун ҳам кўпинча кўпроқ диспергацияга қаттиқ фаза зарраларининг концентрациясини ошириш билан эришилади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling