Œзбекистон республикаси
Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари1. Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш умумий қабул қилиниши хар бир бурғилаш ташкилоти ва корхонаси учун мажбурий бўлиши зарур, акс холда турли районлар учун бурғилаш эритмаларининг хоссаларини созлаш бўйича тавсиялар яртиб бўлмайди.2. Бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари бир ҳил бўлиши зарур, акс ҳолатларда турли районларда ишлатиладиган бурғилаш эритмаларининг характеристикаларини таққослаб бўлмайди.3. Бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини ўлчаш методларини бевосита бурғилаш майдонларида қўллаш имкони бўлиши зарур, чунки эритма кўрсаткичларини тезкор созлаш имкони чегараланиши ва бунинг оқибатида бурғилаш технологияси бузилиши мумкин.4. Қўлланилаётган бурғилаш эритмасининг кўрсаткичини аниқлаш методлари тезкор бўлиши зарур: бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини аниқлаш вақти, бурғиланаётган қудуқнинг ҳолати ўзгариб кетиши мумкин бўлган вақтга қараганда кичик бўлиши керак, чунки қудуқда асоратлар олдинроқ бошланиб кетиши мумкин.5. Қабул қилинган бурғилаш эритмаларини кўрсаткичларини аниқлаш методлари циркуляция қилинаётган бурғилаш эритмаларидан шундай намуналар олиш усуллари ва шундай ўлчаш усулларини эътиборга олинмоғи керакки, қайсики улар қудуқда циркуляция қилинаётган бурғилаш эритмалари характеристикаларига мос келувчи характеристикалар олиш имконини таъминланиши зарур. Бурғилаш эритмасини кўрсаткичларини янада тўғрироқ аниқлаш учун қудуқдаги ҳарорат ва босимга тенг бўлган шароитни ҳосил қилиб, ўлчаш ишлари амалга оширилади. Лекин бунга тўлиқ эришиб бўлмайди, шунинг учун ҳам бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини ўлчаш жараёни шартли равишда ҳосил қилинган қудуқ туби шароитида амалга оширилади. Ушбу методлар қанчалик қудуқ туби шароитига яқин бўлса, шунчалик бурғилаш эритмасининг кўрсаткичлари тўғри характеристикаланади. Бурғилаш эритмасининг барча кўрсаткичлари икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга чин характеристикалари мансуб бўлиб, уларга зичлик нордонлик кўрсаткичи ва бошқалар кириб, уларнинг катталиклари ўлчаш методини танлашга боғлиқ бўлмайди, фақатгина ўлчаш аниқлигига кўра ажратилади. Иккинчи гуруҳга шартли характеристикалар мансуб бўлиб, уларнинг катталиклари тўлиқ қабул қилинган ўлчаш усулига боғлиқ бўлади. Масалан, дала визкозиметри ёрдамида аниқланадиган шартли қовушқоқлик. Ушбу асбобнинг ўлчамларини ўзгариши шартли қовушқоқликнинг умуман бошқа катталикларини олишга олиб келади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling