2. Бурғилаш эритмаси зарур бўлган функцияларни амалга ошириш хусусиятини сақлаб қолиши учун қайси йўл билан назорат қилинади? 3. Бурғилаш эритмасидан намунани қайси жараён вақтида олинади? 4. Бурғилаш эритмаси сақланадиган идишлардан намуна олишдан олдин қандай жараён амалга оширилади? Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги Бурғилаш эритмасининг зичлиги қудуқ тубидаги ва қудуқ деворидаги босимга қарши гидростатик босим ҳосил қилади. Суюқ ва қаттиқ фазаларнинг оғирлигини ҳажмга нисбатан муносабати солиштирма оғирлик билан ифодаланади. «Зичлик ва солиштирма оғирлик» атамалари кўпинча бурғилаш эритмаларига нисбатан қўлланилади. Ушбу атамалар бир хил маънони англатмайди. Солиштирма оғирлик – бу бир хил масса ва ҳажм бирликларида ўлчанадиган модда оғирлигининг сув ҳажмининг оғирлигига тенг бўлган муносабатдир. Ушбу кўрсаткичларни аниқ ўлчаш учун ҳарорат киритилган. «Солиштирма оғирлик 250/200 С» кўрсаткичи суюқ ёки қаттиқ модда оғирлигининг ҳажмга нисбатан муносабатини ифодалаб, 250С ҳароратда ўлчанган 200С ҳароратдаги сувнинг ҳажмига тенг бўлган ҳолат учун. Кўпинча сувнинг ҳароратининг эталони қилиб 40С қабул қилинган, чунки 40С ҳароратда сув ўзининг доимий массасига эга бўлади. Зичлик. Қаттиқ ёки суюқ модданинг ҳажмга нисбатан оғирлигидир: зичлик турли ўлчов бирлигидаги ўлчамли катталик ҳисобланади. Аниқлик учун ҳарорат ҳам ҳисобга олинади. Масалан сувнинг зичлиги 40С ҳароратда 1,0 г/см3 ёки 1000 кг/м3 га тенгдир. Зичлик ва солиштирма оғирлик 1,0 см3 ҳажмда масса ўлчанаётганда сон жиҳатдан бир хил бўлиб қолади. 1,20 г/см3 зичликдаги бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлигининг ҳисобини кўриб чиқамиз. Демак сувнинг оғирлиги 1,0 см3 ҳажмни ташкил этади, у ҳолда солиштирма оғирлик: Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги ёки зичлиги ареометрлар ёки пикнометрлар ёрдамида ўлчанади. Дала шароитда кўпинча елкали тарози ва АГ-1, АГ-2 ва АГ-3ПП ареометрлари ишлатилади. Ушбу асбобларнинг ишлаш принципи бир хил ҳажмдаги тадқиқот қиланаётган эритма ва сувнинг зичлигини таққослашга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |