Œзбекистон республикаси


Вискозиметрнинг техник хусусиятлари


Download 1.91 Mb.
bet25/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Вискозиметрнинг техник хусусиятлари

Ташқи цилиндр:

Ички диаметр ...............

36,83 мм

Умумий узунлик ...........

87,00 мм

Белги .............................

Цилиндр бўғзидан тепада 58,4 мм

Белгидан пастда 1200 (2,09 радиан) масофада икки қатор 3,18 мм ли тешиклар жойлашган.

Ички цилиндр:

Диаметр ............................

34,49 мм

Цилиндр узунлиги ............

38,00 мм

Ички цилиндр пластина билан ёпилган, у ташқи томондан конусга ўхшайди.

Эгувчи момент константаси:

Четланиш .........................

386 дина/см/градус

Роторнинг айланиш тезлиги:

Юқори тезлик ..................

600 айл/мин

Паст тезлик ......................

300 айл/мин

Қуйида бурғилаш эритмаларини текширишда қўлланиладиган вискозиметрлар турлари келтирилган:

Қўл кучи билан ҳаракатга келтирилувчи юритмали вискозиметр. Улар икки хил тезликка эга: 300 айл/мин, 600 айл/мин. Втулкадаги тезликни ўлчаш дастагидаги тугмача қуйқум мустаҳкамлигини аниқлашга хизмат қилади.

12В кучланишли двигатель орқали ҳаракатга келтирилувчи вискозиметр. Улар ҳам икки хил тезликка эга: 300 ва 600 айл/мин. Бошқарувчи қайта улагич ўлчашдан олдин катта силжиш шароити яратиб беради. Қўлда бошқариладиган ғилдирак эса фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлашга хизмат қилади.

155В кучланишли синхрон двигатель орқали ҳаракатга келтирилувчи вискозиметр (3-расм). Улар 3, 6, 100, 200, 300 ва 600 айл/мин тезликларда айланиши мумкин. Фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлашда 3 айл/мин тезлик қўлланилади.

3.5.3 - расм. V-G туридаги вискозиметрининг тажрибахона модели

115 ва 240В кучланишли двигателлар ёрдамида ҳаракатга келтирилувчи ўзгарувчан тезликли вискозиметрлар. Улар 1 айл/мин дан 625 айл/мин гача хоҳлаган теликларда айланиши мумкин. Фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлаш учун 3 айл/мин тезлик қўлланилади.

Нисбий қовушқоқлик, қовушқоқлик ва статик силжиш кучланишини аниқлаш методикаси

Аралаштирилган бурғилаш эритмасини айланувчи втулканинг белгисигача қуйинг.

Эритма ҳароратини 4910С гача совутинг ёки иситинг. Эритма керакли ҳароратгача исиганча уни аралаштирманг.

Двигателни ишга туширинг. Уни ишга тушириш қайта улагич орқали амалга оширилади. Қайта улагич ҳар доим паст тезлик ҳолатида туради. Уни юқори тезлик ҳолатига ўткзиш керак бўлади. Кўрсаткични кузатиб туринг ва у маълум муддатга тўхтаган ҳолатдаги кўрсаткични ёзиб олинг. Бунда втулканинг айланиш тезлиги 600 айл/мин бўлиши керак. Ҳаракатни ўзгартиришни фақат двигатель ишлаб турган ҳолда амалга ошириш мумкин.

Қайта улагични 300 айл/мин тезлик ҳолатига ўтказинг. Яна ҳаракат маълум муддатга тўхтаб турган ҳолатдаги кўрсаткични ёзиб олинг.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling