Қўлланилаётган фильтр-пресс АНИ техник шартларига жавоб бериши керак. Текширишлар қуйидаги услубда олиб борилиши керак. Қурилмалар Фильтр-пресс қуйидаги қурилмалардан ташкил топган: бурғилаш эритмаси учун бомба, босим тўғрилагич ва манометр. Бу қурилмалар унинг устки қисмига ўрнатилган. Бомба босим тўғрилагич билан ўтувчи муфта ёрдамида бирлаштирилган. Уларнинг бирикиши оддий бирикиш бўлиб, бомбага ташқи резьба ва фильтр-прессга ички резба очилган, бомбани соат стрелкаси йўналишида бир марта айлантиришда ёпилади. Бомбанинг пастки қисми фильтрли қопқоқ билан ёпилади. Фильтр қоғози тўлиқ қотирилиши учун қопқоқни ҳам маҳкам қотириш керак. Босим углерод икки оксидли патрон ёрдамида ҳосил қилинади. Бомбанинг бирикиш жойидан олдин клапан ўрнатилади. Керакли босим ҳосил қилингандан кейин бу клапан очилади ва бу босим эритмага таъсир қила бошлайди. 7 кгс/см2 босим ҳосил қилинг. Бомбадан қуйи қопқоқни ечиб олинг ва унинг қуруқлигини, бирикиш жойларида ҳалқасимон бузилишлар ёки излар йўқлигини текширинг. Бу излар ёки бузилишлар қопқоқнинг герметиклигига салбий таъсир кўрсатади. Бомбани ҳалқасимон изигача 1/4 дюйм қолганича бурғилаш эритмаси билан тўлдиринг. Ҳалқасимон изга резина ҳалқани ўрнатинг ва унинг устига фильтр қоғозини ўрнатинг (фильтр қоғози ватман №50 ёки унинг эквивалентидан тайёрланади). Қопқоқни шундай ўрнатингки, фильтр қоғоз унга мустаҳкам бириксин. Бомбани айлантиринг ва фильтр-пресс билан бириктиринг. Фильтрат учун мўлжалланган тешик тагига даражаланган идишни жойлаштиринг. Бомбада босим ҳосил қилиб, кириш клапанини очинг (манометр кўрсаткичининг тебраниши босим ҳосил қилинган вақтда кузатилади). АНИ тадқиқотларининг одатий муддати 30 минутни ташкил этади (бошқа муддатлар алоҳида ҳолларда аниқланади). Тадқиқотлар ниҳоясида клапанни ёпинг. Босим манбаи ёпилгандан кейин унинг ўз-ўзидан сусайиши кузатилади (шундан сўнг бомбани ечиб қўйиш мумкин). Сув бера олувчанлик бошқача кўрсатилмаган бўлса, уни см3 ёки мм3 да ёзинг. Бомбани ечинг ва эҳтиёткорлик билан бурғилаш эритмасини тўкиб ташлаб, секинлик билан фильтр қоғози билан гилли қобиқни олинг. Гилли қобиқ устидаги бурғилаш эритмасини секинлик билан ювиб ташланг ва унинг қалинлигини ўлчаб олиб, дюймнинг 32 ҳиссаси аниқликда ёзиб қўйинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |