Босим ҳалқаси кўтарилиши билан босим манбаининг сирпанувчи муфтасини юқорига суринг ва босим ҳалқасини сусайтиринг. Бу пайтда керакли босим яратилган бўлади. Босимни тенглаштириш мақсадида ёпиқ турган қуйи клапанни озроқ очинг. Босим 14 кг/см2 га етганида клапанни тўлиқ очинг. Бу босим бурғилаш эритмасининг қайнашини сусайтиради. Агар тадқиқотлар ҳарорати 930С дан ошса, фильтрат буғланишининг олдини олиш мақсадида босимга қарши ресивердан фойдаланилади. Патрон ресиверга жойлаштирилиб, кириш клапани ёпилади. Тескари босим яратувчи қурилмани очилган босим ҳалқаси жойлашган жойга сурилади. Босим 7 кг/см2 га олиб борилиб, флюидни чиқариш учун ёпиқ клапанда босим яратиш мақсадида туширилади. Ҳарорат керакли 1490С катталикка эга бўлгандан сўнг бомбанинг юқори регуляторида босим 42 кг/см2, қуйи регуляторида 7 кг/см2 қилиб ушлаб турилади. Таймер қўшилади. Тадқиқот пайтида қарши босим 7 кг/см2 дан ошса, фильтратнинг бир қисми олиниб, босим сусайтирилади ва тўғри дифференциал босим ушлаб турилади. Фильтрация бошланганидан 30 минутдан сўнг бомбанинг қуйи клапани ёпилади ва кейин юқори клапан ҳам ёпилади. Регулятордаги иккала винт ҳам ёпилиб, ҳар икки регулятордаги босим тенглаштирилади. Ресиверни ажратинг. Фильтратни даражаланган цилиндрга қуйиб, унинг ҳажмини ўлчанг. Фильтратнинг умумий ҳажмининг иккилангани сув ажралиш қийматини беради. Босим манбаини босим ҳалқасини кўтариб, ажратиб олинг. 3.6.2 – расм. Сув ажралишини текшириш учун юқори босим бомбаси (йиғилган ҳолда) | 3.6.3 - расм. Юқори босим ва ҳарорат фильтр-пресси | Бомбани вертикал ҳолатга келтиринг ва хона ҳароратигача совугандан сўнг босимни тенглаштиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |