Œзбекистон республикаси


Download 1.91 Mb.
bet32/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Текшириш услуби

Шиша трубкани кўрсатилган белгисигача бурғилаш эритмасидан тўлдиринг. Кейинги белгисигача сув қуйинг. Трубкани ёпинг ва уни қаттиқ силкитинг.

Эритмани элакка қуйинг. Трубкага яна сув қуйинг. Силкитинг ва яна элакка қуйинг. Шу жараённи трубкага қуйилган сув тозалигича қолгунча давом қилдиринг. Элакда қолган қумни ювинг.

Воронкани кенг томони билан элакка қўйинг. Секинлик билан айлантиринг ва воронканинг учини шиша трубканинг тешигига қўйинг. Қумни воронкага ювиб туширинг, уни чўктиринг ва шиша трубкадаги бўлимлар орқали эритмадаги қумнинг фоиз миқдорини аниқланг.

3.8.1 - расм. Бурғилаш эритмаси таркибидаги қум миқдорини аниқлаш қурилмаси

Суюқ ва қаттиқ фаза миқдорини аниқлаш

Қурилмалар

Бурғилаш эритмасидаги суюқ ва қаттиқ фаза миқдорини аниқлаш учун реторта (дистиллагич) қурилмасидан фойдаланилади. Маълум миқдордаги бурғилаш эритмаси идишга солинади ва суюқ фазаси букланиб кетгунича иситилади. Буғ конденсатордан ўтади ва даражаланган цилиндрга йиғилади (даража фоиз бўйича). Суюқлик, нефт ёки сув ҳажми бевосита фоизларда аниқланади. Қаттиқ фаза миқдори эса аниқланган суюқ фаза миқдорини 100 % дан айириш орқали аниқланади.

Фэнн дистиллагичи (3.9.1 – расм) қуйидаги қисмлардан ташкил топган: реторта, 20 см3 ҳажмли идиш, иситиш элементи ва кенгайиш камераси. Узатиш трубкаси алюминий конденсаторга бириктирилади. У буғни совутишга хизмат қилади. Қурилма 110 ёки 220 В кучланишли доимий ёки ўзгарувчан ток манбаи орқали ишлатилади ёки 23 В кучланишли батарея орқали ҳам ишлайди. Доимий ва ўзгарувчан ток манбалари турли хил иситиш элементларини талаб қилади. Бу элементлар турли хил кучланишларда ҳам алмаштирилиши керак. Зангламас пўлатдан ясалган реторта ва иситгич 5х6х9 дюйм ўлчамдаги, умумий оғирлиги 8 фунт бўлган пўлат кобиққа ўрнатилган.

3.9.1 - расм. Реторта

Текшириш услуби

Бурғилаш эритмасини хона ҳароратигача совутинг.

Ретортани ечинг ва резбасини иссиққа чидамли мой билан мойланг. Идишни устигача эритма билан тўлдиринг ва уни қопқоқ билан мустаҳкам ёпинг. Бунда ортиқча эритма чиқиб кетиб, 20 см3 ҳажмдагиси қолиши керак. Қопқоқ ва резбадан чиққан эритма қолдиқларини тозаланг.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling