Œзбекистон республикаси


Дисперс системаларнинг агрегатив


Download 1.91 Mb.
bet15/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Дисперс системаларнинг агрегатив

турғунсизлиги – коагуляция

Дисперс фаза зарралари иссиқлик ҳаракати натижасида кўп марта учрашишади ва билан ажралишади (Броун ҳаракати) иккита зарралар 1 ва 2 учрашиш схемаси (кучли каттариш) 2.6.1.-расмда келтирилган.

Расм. 2.6.1. Суюқликдаги дисперс фазалар зарраларининг ўзаро таъсирлашув схемаси.

Баъзи бир оралиқда учрашишган зарраларда сув молекуласи А бўлади. У ўзига сувнинг бошқа молекулаларини тортиши мумкин, яъни пунктир билан белгиланган ҳаракат сферасида мавжуд бўлган сув молекулаларини. Ушбу молекула атрофида тарафлари дисперс фаза зарралари тарафларига паралел қилиб қурилган ромбда, берилган молекула атрофидаги молекулаларнинг миқдори шундайки, барча тортиш кучлари ўзаро тенгдир. Ромб ва ҳаракат сфераси орасидаги бўшлиқда жойлашган сув молекулалари тенгсиз бўлади. (дисперс фаза зарралари ичида сув йўқ). Сув молекулалари ўнг тарафда кўпроқ (2.6.1.-расмда кўриниб тургандек). Шунинг учун ҳам берилган молекулага қўйилган барча натижавий тортиш кучлари ўнг тарафга – Т3 қараб йўналтирилган. Бир вақтнинг ўзида танлаб олинган молекула дисперс фаза зарралари томонидан тортиб олинади. Ҳар бир зарралар томонидан миқдорий тортишув Т1 ва Т2 билан кўрсатилган. Параллелограмм қоидаси бўйича топилган икки зарраларнинг миқдорий тортишуви Т ҳарфи билан кўрсатилган. Аналогик схема дисперс фазанинг икки зарраларидан чап тарафда турган сув молекулалари учун ҳам қуриш мумкин. Агар дисперс фаза зарралари томонидан молекулаларни миқдорий тортишуви, сув молекуласи тортишувига қараганда кучли бўлса танлаб олинган молекула ва у билан биргаликда бошқа молекулалар ҳам зарралар орасидаги бўшлиққа қараб тортила бошлайди. Ҳудди шу ҳодиса чап томонда ҳам рўй беради. Зарралар орасидаги бўшлиқда сув молекулалари миқдорининг оралиғи билан йиғилиши улардаги босимни кучайтиради. Ушбу босимга ажратувчи босим дейилади. Ушбу босим таъсирида зарралар бўшлиқда тарқалиб кетади. Агарда сув молекулалари томонидан тортишув кучли бўлса, сув молекулалари зарралар орасидаги бўшлиқдан чиқиб кетаётиб зарядсизланишни келтириб чиқаради, бунинг натижасида эса дисперс фаза зарралари бир жойга тўпланиб бир-бири билан ёпишиб қолгандай бўлади. Гидрофоб танада ёпишиш шунчалик кучли бўлади. Зарраларнинг гидрофоблиги келтириб чиқарадиган ёпишиш жараёнига коагуляция деб аталади. Зарралар бир-бири билан ёпишиб йирик бўлаклари аниқроғи ёпишиб қолган зарралар агрегатини ҳосил қилади. Дисперс фаза турғунсиз бўлиб қолади. Ушбу турғунсизликка, седиментацион турғунсизликдан фарқли бўлиши учун агрегатив турғунсизлик дейилади. Агрегатив турғунсизлик натижасида зарраларнинг ўлчамлари катталашиб чўкма ҳолида идиш тубига чўкади – седиментация содир бўлади. Шундай қилиб агрегатив турғунсизлик таъсирида седиментацион турғунсизлик келиб чиқади. Гидрофил зарралардан ҳосил бўлган системалар фақатгина седиментацион турғунсизликка учрайди ва улар агрегатлар ҳосил қилмайди.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling