Œзбекистон республикаси
Бурғилаш эритмаларининг коллоид кимёвий хоссалари
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дисперс фаза ва дисперсион муҳит
2. Бурғилаш эритмаларининг коллоид кимёвий хоссалариДисперс муҳит – бурғилаш эритмасининг асосибурғилаш эритмаларининг ажралиб турувчи хусусияти бўлиб, уларнинг агрегат ҳолати ҳизмат қилади. Эритмаларнинг гидродинамик функцияларни амалга ошириш асосида уларни оқиш хусусияти ётади. Бироқ эритма қудуқларни бурғилаш учун зарур бўлган бошқа кўпгина функцияларни амалга оширишга қодир эмас. Масалан, чин эритмалар ҳар қандай сезиларсиз кучлар таъсирида ҳам оқади. Шунинг учун ҳам ушбу эритмалар бурғиланган тоғ жинсларини ушлаб туриш хусусиятига эга бўлмайди. Ҳаттоки, кичик ўлчамдаги бўлакчалар ҳам қудуқ тубига ва эритмалар сақланадиган идиш тубига чўкиб қолади. Бунда эритма қобиқ ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлмайди, чунки у бутунлай қудуқ девори орқали қатламга ўтиб кетади. Фақатгина эритилганда муаллақ ҳолатда турган майда заррачалардан ташкил топган дисперс системалар юқорида кўриб ўтилган функцияларни амалга ошириш имкониятига эгадир. Бунда заррачалар кичик ўлчамга эга бўлиши ва уларнинг эритмадаги миқдори бурғилаш насослари ҳамда бошқа қурилмаларнинг ишлашига тўсқинлик қилмаслиги зарур. Бунга ўхшаш табиатли системаларни коллоид кимё ўрганади. Ушбу фаннинг бир қатор бўлимлари бурғилаш эритмаларининг хоссаларини, бурғилаш жараёнида ушбу эритмалар бажарадиган функциялар қонуниятларини, бурғилаш эритмалари тайёрлаш қонуниятларини ва уларнинг хоссаларини созлаш ҳақида тушунчалар ҳосил қилишда ўта муҳим ўрин тутади.Дисперс фаза ва дисперсион муҳитКоллоид кимёнинг асосида иккита муҳим тушунча ётади: дисперсион муҳит ва дисперс фаза. Дисперсион муҳитда заррачалар муаллақ ҳолатда бўлади ва дисперс фаза. Дисперс фаза ва дисперсион муҳитдан ташкил топган тана дисперс системани ташкил қилади. Дисперс системалар орасидаги фарқ фаза ва муҳитнинг агрегат ҳолатига қараб аниқланади. Дисперсион муҳит ва дисперс фаза қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатида бўлиши мумкин. Бурғилаш эритмалари дисперс системаларга мансуб бўлиб, уларнинг дисперсион муҳити суюқликлардан иборат бўлади. Бурғилаш эритмаларидаги дисперс фазаси заррачалари турлича бўлиши мумкин. Агар ушбу заррачалар қаттиқ бўлса, бу система коллоид кимёда суспензия деб аталади. Агар заррачалар суюқ бўлса (дисперсион муҳитда эримайдиган, масалан, сувдаги ёғ заррачалари), бу система эмульсия деб аталади. Ва ниҳоят ушбу заррачалар газники (кўпикчалар) бўлса, бу системалар кўпик ёки аэрацияланган эритмалар деб номланади. Ушбу барча системалар учун заррачалар орасида ажралиш чегараси ва муҳитлар орасида фазалараро чегара мавжудлиги билан характерланади. Дисперс система ҳар доим бир хил кўринишда эмас (гетороген), чунки у доимо агрегатив ҳолатига кўра фарқланадиган дисперсион муҳит ва дисперс фазадан иборат бўлади. Система уч фазали бўлиши мумкин, у ҳолатда системада дисперсион муҳитдан (суюқ) ташқари, қаттиқ ва газ шаклидаги дисперс фаза заррачалари ҳам мавжуд бўлади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling