Œзбекистон республикаси
Нефт, газ ва сув чиқишини олдини олиш
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқлаш.
- Р нис = Р қат / Р гс
Нефт, газ ва сув чиқишини олдини олиш¡тказувчан қатламда мавжуд бўлган суюқлик босими, қатламнинг қандай чуқурликда жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам қудуқларни бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмаси ҳосил қиладиган гидростатик босим қатлам босимига нисбатан каттароқ бўлиши ва қатламдан суюқликнинг қудуқ ичига қараб ҳаракат қилишига йўл қўймаслиги керак. Кўпгина қудуқлар солиштирма оғирлиги 1,14 г/см3 дан юқори бўлмаган бурғилаш эритмалари билан бурғиланади. Юқори аномал қатлам босимига эга бўлган қатламларни бурғилашда қўлланиладиган бурғилаш эритмаларининг солиштирма оғирлиги 2,20 г/см3 ва ундан ҳам юқори кўрсаткичга эга бўлиши мумкин.Оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари унча чуқур бўлмаган юқори қатлам босимига эга бўлган майдонларда қудуқлар бурғилаш ва асосан газли қатламларни очишда қўлланилади. Бурғилаш эритмалари юқори қатлам босимига эга бўлган зоналарни бурғилашда қудуқдан содир бўлиши мумкин бўлган отилишларни олдини олиш учун етарлича солиштирма оғирликка эга бўлиши керак.Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқлаш.Масала. Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқланг, агар Н=2000 м чуқурликда қатлам босими Рқат =250кгк/см2 .Ечими. Нисбий босим Рнис деганда қатлам босимига Рқат нисбатан сувнинг қудуқда ҳосил қиладиган гидравлик босим Ргс нинг муносабати тушунилади, яьни:Рнис = Рқат / Ргс ,Бу ердаРгс =сув хН/10=1х2000/10 200 кгк/см2 .У ҳолдаРнис =250/200=1,25.Агар қудуқ-қатлам системасида бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги нисбий босимдан юқори бўлса, бэ > Рнис , бурғилаш эритмасининг қатламга ютилиши содир бўлиши мумкин. Бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги нисбий босимдан жуда юқори бўлса Бурғилаш эритмасининг айланма харакати бутунлай йўқолиб қудуқ ичидаги эритманинг сатҳи пасайиб қудуқ деворини ташкил қилувчи тоғ жинсларининг сочилиши ва ўпирилишига олиб келади.бэ < Рнис бўлган шароитда бурғилаш эритмасининг газга тўйиниши ва қатламдан сув ҳамда нефть чиқиши мумкин. Агар нисбий босим бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлигидан кескин ошиб кетса, газли, нефтли очиқ фавворалар содир бўлишига олиб келади. бэ > Рнис бўлган ҳолатларда ҳам қудуқ деворининг ўпирилиши юз беради. Агар бэ = Рнис бўлганда эса қудуқларни бурғилаш учун нормал шароит яратилади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling