Ечими. Амалий хисоб китоблар учун бурғилаш эритмасининг минимал узатилиш кўрсаткичини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин: Qmin = 0,785х103 (D2б – D2бқ )х Vmin; Бу ерда Vmin –қудуқдан чиқаётган бурғилаш эритмаси оқимининг минимал тезлиги бўлиб бурғилаш қувурлари жамламаси элементларида салник ҳосил бўлиши ва қудуқ деворининг ифлосланиши кузатилади. Ушбу тезликнинг бирлиги м/ сек билан ифодаланади.Бурғилаш амалиётида гил ва гилли сланец ҳамда қум қатламларини бурғилашда Vmin =0,9-1,3 м/сек ва бошқа турдаги тоғ жинсларини бурғилашда эса Vmin= 0,75-1,0 м/сек га тенг бўлишлиги белгилаб қўйилган. Кудуқдан чиқаётган бурғилаш оқимининг тезлиги 0,5 м/сек гача ва ундан кичик бўлган ҳолатларда бурғилашнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари кескин равишда ёмонлашади. Шунинг учун ҳам Vmin=1,1 м/сек қилиб олиб, бурғилаш эритмасининг минимал узатилиш кўрсаткичи Qmin ни аниқлаймиз. Qmin = 0,785х103 (0,2952 – 0,1462 )х 1,1=56,5 л/сек. Демак бурғилаш насосларининг эритмани узатиш самарадорлиги 56,5 л/сек дан кам бўлмаслиги зарур. Масала. Куйидаги шароит учун бурғиланган тоғ жинси бўлакларини ер юзасига олиб чиқиш учун зарур бўлган бурғилаш эритмасининг миқдорини аниқланг: бурғининг диаметри Dб=394 мм; бурғилаш қувурининг диаметри Dб қ=168 мм. Бурғиланаётган қатлам гил ва қум тоғ жинсларидан ташкил топган. Масала. Куйидаги шароит учун бурғиланган тоғ жинси бўлакларини ер юзасига олиб чиқиш учун зарур бўлган бурғилаш эритмасининг миқдорини аниқланг: бурғининг диаметри Dб=269 мм; бурғилаш қувурининг диаметри Dб қ=140 мм. Бурғиланаётган қатлам гил гилли сланец тоғ жинсларидан ташкил топган. Масала. Куйидаги шароит учун бурғиланган тоғ жинси бўлакларини ер юзасига олиб чиқиш учун зарур бўлган бурғилаш эритмасининг миқдорини аниқланг: бурғининг диаметри Dб=190 мм; бурғилаш қувурининг диаметри Dб қ=114 мм. Бурғиланаётган қатлам гил ва оҳактош тоғ жинсларидан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |