Œзбекистон республикаси
Катталик h ни желобнинг тўлиш вақтига кўра ҳам аниқлаш мумкин
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Q ’ =Qхt=54х275=14800л=14,8 м 3 .
- Унда желобнинг қиялиги i=1,5х0,025/1,25х21,2=0,00140.
- Н= i хL=000140х41=0,06 м.
- Қудуқ деворларида ўтказувчан бўлмаган қобиқ ҳосил қилиш
Катталик h ни желобнинг тўлиш вақтига кўра ҳам аниқлаш мумкин:t =L/ҳаж =41/0,15=275 сек.Ушбу вақт давомида желобга қудуқдан қуйидаги миқдордаги бурғилаш эритмаси келиб тушадиQ’ =Qхt=54х275=14800л=14,8 м3 .Бу миқдордаги бурғилаш эритмаси желобда манна бу баландликда бўладиh= Q’ /LхВ=14,8/41х0,8=0,45=45см.У холдаRh =0,8х0,45/0,8+2х0,45=0,212м=21,2см,Унда желобнинг қиялигиi=1,5х0,025/1,25х21,2=0,00140.Кудуқ ва бурғилаш насосининг қабул қилувчи идишлар орасида жойлашган желобнинг баландлигининг фарқи қуйидагига тенгН= i хL=0?00140х41=0,06 м.Мустақил иш учун масалаларМасала. Куйидаги шароит учун желоб системасининг узунлиги L ва энини аниқланг. Кудуқ диаметри Dқуд=314мм; бурғилашнинг механик тезлиги мех=15м/соат; бурғилаш эритмасининг зичлиги Y=1,15г/см3 ; мувозанат холатдаги кучланишли силжиш =0,025 гк/см2; қудуққа бурғилаш эритмаси У8-4 маркали иккита бурғилаш насоси орқали Q=65л/сек самарадорликда узатилиб турибди.Масала. Куйидаги шароит учун желоб системасининг узунлиги L ва энини аниқланг. Кудуқ диаметри Dқуд=203мм; бурғилашнинг механик тезлиги мех=3м/соат; бурғилаш эритмасининг зичлиги Y=1,50г/см3 ; мувозанат холатдаги кучланишли силжиш =0,25 гк/см2; қудуққа бурғилаш эритмаси У8-4 маркали бурғилаш насоси орқали Q=20л/сек самарадорликда узатилиб турибди.Қудуқ деворларида ўтказувчан бўлмаган қобиқ ҳосил қилишУшбу масалада бурғилаш эритмасининг хоссаси катта аҳамият касб этади. Қудуқда бурғилаш эритмаси айланма ҳаракат қилиши натижасида қудуқ деворларини ювади, шу билан биргаликда бурғилаш эритмаси ҳосил қиладиган гидростатик босим ва қатлам босими орасидаги фарқ туфайли бурғилаш эритмаси қатламнинг ғоваклари ва каверналарига кириб боради, ёки қудуқ деворини ташкил қилувчи тоғ жинси қатламларининг ғоваклиги кичик бўлса эритма таркибидаги суюқ фаза қатламга фильтрланади. Бунинг натижасида эса қудуқ деворларида эритманинг қаттиқ заррачаларидан қобиқ ҳосил бўлади. Агар тоғ жинслари ёриқли, ғовакли бўлса ёки бурғилаш жараёни оғирлаштирилган эритмалар ёрдамида олиб борилса юқори босим остида қатлам гидравлик ёрилиши мумкин ва бурғилаш эритмаси қаттиқ фазаси ва бурғиланган тоғ жинси бўлаклари билан биргаликда қатламга ютилиши мумкин.Қудуқ деворидаги ҳосил бўладиган қобиқ, қатламга фильтрланадиган бурғилаш эритмасининг миқдори қудуқларни бурғилаш тезлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Агар қатламнинг ўтказувчанлиги ва бурғилаш эритмасининг сув ажратиш кўрсаткичи катта бўлса, у ҳолда қудуқ девори орқали ўтказувчан қатламга кўп миқдорда эритманинг суюқ фазаси ўтади ва қудуқ деворида қалин қобиқ ҳосил қилади. Ушбу қобиқ шунчалик қалин бўлиши мумкин ва бунинг эвазига бурғилаш қувурлар жамламасини кўтарилишига тўсқинлик қилиб унинг ушланиб қолишига олиб келади. Агар қалин қобиқ маҳсулдор қатлам юзасида ҳосил бўлса, қудуқларни тугаллашда ушбу қобиқни батамом йўқотиб бўлмайди ва бу ҳолат қатламнинг маҳсулот бериш самарадорлигига акс таъсир қилади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling