Œзбекистон республикаси


Бурғилаш эритмасини бурғиланган тоғ жинси бўлакларидан самарали тозалаш учун желобаларнинг эни ва узунлигини аниқлаш


Download 1.91 Mb.
bet6/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Бурғилаш эритмасини бурғиланган тоғ жинси бўлакларидан самарали тозалаш учун желобаларнинг эни ва узунлигини аниқлаш.

Масала. Куйидаги шароит учун желоб системасининг узунлиги L ва энини аниқланг. Кудуқ диаметри Dқуд=273мм; бурғилашнинг механик тезлиги мех=10м/соат; бурғилаш эритмасининг зичлиги Y=1,25г/см3 ; мувозанат холатдаги кучланишли силжиш =0,025 гк/см2; қудуққа бурғилаш эритмаси У8-4 маркали иккита бурғилаш насоси орқали Q=54л/сек самарадорликда узатилиб турибди.

Ечими. Бир соат вақт давомида йиғилган бурғиланган тоғ жинси бўлакларининг ҳажмини аниқлаймиз

V=/4 х D 2қуд х мех =0,785х0,2732 х10=0,59 м3 /соат.

Желобанинг узунлиги аниқлаймиз

L=V/КхВ,

Бу ерда К- м/соат бирлигида желобларнинг тозалаш қобилиятини ҳисобга олувчи коэффицент бўлиб 0,018-0,03 га тенг; В-желобнинг эни ҳисобланиб у 0,8м га тенг деб қабул қилинган. У ҳолда желобнинг узунлиги қуйидагига тенгдир

L=0,59/0,018х0,8=41м.

Желобнинг қиялиги қуйидаги формула орқали топилади:

i =m0 /Yбэ хRh ,

бу ерда m0 –тажрибавий коэффицент бўлиб 1,5-1,7 га тенг; Rh-гидравлик радиус ҳисобланиб қуйидаги формула ёрдамида аниқланади

Rh =Вхh/В+2h,

h-желобдаги бурғилаш эритмаси оқимининг баландлиги,

h=Q/Вхҳаж ,

бу ерда ҳаж –желобдаги бурғилаш эритмасининг ҳажмий тезлиги бўлиб у қуйдагича ҳисобланади

ҳаж =1 х а,

а-ҳажмий тезлик коэффиценти ҳисобланиб у 06 га тенг; 1 –бурғилаш эритмаси оқимининг юзавий тезлиги бўлиб у 0,25 м/сек га тенг. У ҳолда

ҳаж =0,25х0,6=0,15м/сек;

h=54/8х1,5=4,5 дм=45см

Бу ерда 8 ва 1,5 желобнинг эни дм бирликда ва бурғилаш эритмасининг желобдаги ҳажмий тезлиги дм/сек билан ифодаланади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling