Œзбекистон республикаси


Download 1.91 Mb.
bet13/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Дисперслик даражаси

Дисперс фазанинг зарраларини майдалаш жараёни диспергациялаш деб аталади. Диспергацияланишга кўра дисперс фаза зарраларининг ўлчами кичрайиб, зарраларнинг миқдори ошади. Майдаланиш даражасига дисперслик даражаси дейилади. Дисперс фазаси фақатгина бир хил ўлчамга эга бўлган дисперс системалар ҳам мавжуд. Бундай системалар монодисперс системалар деб аталади. Одатда дисперс фазаси зарралари ўлчамлари турлича бўлган дисперс системалар учрайди. Ушбу системалар яримдисперс системалар деб номланади. Монодисперс системаларни тайёрлаш бир мунча қийиндир, шунинг учун ҳам кўпгина системалар яримдисперс бўлиб, уларга бурғилаш эритмалари ҳам киради. Коллоид кимёда дисперс фазалар зарраларининг дисперслик даражасини икки ёқлама характерланади. Агар дисперс фаза зарралари шар шаклида бўлса, уларни зарралар диаметрига кўра характерлаш мумкин. Кўпинча улар шартли равишда каттароқ ўлчамига кўра характерланади. Агар зарралар чўзиқ шаклга эга бўлса, асосий ўлчами деб уларнинг узунлиги саналади. Пластинка шаклига эга бўлган зарраларнинг характеристикаси бўлиб, учта ўлчов – узунлик, эни ва қалинлик ҳизмат қилади. Яримдисперс системалар учун зарралар дисперслик даражаси характеристикаси бўлиб, маълум бир системада бир мунча кўпроқ учрайдиган зарраларнинг ўлчами ҳизмат қилади. Зарраларнинг солиштирма юзасига кўра дисперслик даражаси, кўрсаткичи кўпроқ дисперс фаза зарраларининг миқдорий юзаси, 1 см3 га тенг бўлган миқдорий ҳажмда намоён бўлади. Солиштирма юза миқдорий жиҳатдан берилган зарралар юзасининг уни ҳажмига нисбатан муносабатига кўра аниқланади. Диспергацияланиш ўлчамига кўра зарралар юзаси, масалан, доира шаклидаги зарралар радиусини квадратига пропорционал, ҳажми эса, радиус кубига пропорционал равишда кичраяди. У ҳолда агар зарралар радиуси икки баробар кичрайса, зарра юзаси тўрт марта кичраяди, ҳажми бўлса, саккиз баробар камаяди. Шунга кўра диспергацияланиш ўлчами ортиши билан дисперс фаза зарраларининг солиштирма юзаси ортиб боради. 1 см қовурғага эга бўлган кубнинг солиштирма юзаси 6 см2 га тенг. Агар ушбу кубни томонлари 10-3 см га тенг бўлган кубикчаларга майдаланса, солиштирма юза 6000 см2 га тенг бўлиб қолади, агарда 10-6 см (0,01 мкм) гача майдаланса, солиштирма юза 6000000 см2 ни ташкил этади. Шундай қилиб дисперс фаза зарралари жуда катта солиштирма юзага эга бўлиб, ушбу зарраларнинг дисперслик даражаси ортиши билан ўсиб боради. Агарда зарраларнинг солиштирма юзаси катталигини ҳисоблашни давом эттирилса, зарралар ўлчамини нолга тенг деб олинса, у ҳолда солиштирма юза катталиги чексиз катта кўрсаткичга эга бўлиб кўриниши мумкин. Ҳақиқатда эса бундай бўлмайди, чунки модданинг механик бўлинишининг чегараси мавжуд, бу унинг молекуласидир. Лекин, молекуляр ўлчамга эга бўлган зарраларнинг дисперслик даражаси дисперс системага таалуқли бўлмай, фазаларнинг ажралиш чегараси бўлмаган чин эритмаларга хосдир. Шунинг учун ҳам диспергацияланиш ўлчами ортиши билан бошида солиштирма юза ошади, аммо молекуляр ўлчамларга яқинлашганда эса тезда йўқолади.

Шундай қилиб, шундай дисперслик даражаси мавжудки, бунда солиштирма юза катталиги максимал бўлади. Бундай дисперслик даражаси коллоид ўлчамга эга бўлган зарраларга хосдир. Солиштирма юза катталиги дисперс системаларнинг хоссаларини аниқлаб берувчи муҳим характеристикаси ҳисобланади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling