Œзбекистон республикаси


Калийли бурғилаш эритмалари


Download 1.91 Mb.
bet43/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Калийли бурғилаш эритмалари

Калийли бурғилаш эритмалари ингибирловчи электролитлар сифатида калий бирикмаларини ўз ичига оладилар. Калийли бурғилаш эритмаларини таъсири гил минералларини калий ионлари билан тўйинтиришга асосланган. Гилни калий ионлари билан энг тез тўйиниши pH=910 да содир бўлади.

Калийли бурғилаш эритмалари мустахкам бўлмаган гилли сланецларни бурғилашда ишлатилади. Ўз таркиби ва баъзи хусусиятлари билан фарқланувчи бир қатор калийли бурғилаш эритмалари мавжуд.

Калий хлорли бурғилаш эритмалари

Калий хлорли бурғилаш эритмаларида ингибирловчи электролит сифатда калий хлоридни, ишқорликни бошкарувчиси сифатида калий гидрооксидни ўз таркибига олади. Ушбу бурғилаш эритмаси ҳар-хил таркибли турғун бўлмаган гилли сланец қатламларини бурғилашда кудуқ деворларини мустахкамлигини самарали тарзда оширишда қўлланилади.

1 м3 калий хлорли бурғилаш эритмасини тайёрлаш учун қуйидагилар керак бўлади (кг/да):

Гил – 50-100; KCl – 30-50; полимердан (М-14, метас, крахмал) – 5-10; КССБ – 30-50; кўпик сўндирувчи – 2-3; сув – 920-940; оғирлаштирувчи керак, зичликдаги эритма ҳосил бўлгунча кўшилади. Эритма кўрсатгичлари: зичлик 1,08-2 г/см3, шартли қовушқоқлик 25-40 см, фильтрланиш кўрсаткичи 4-8 см3/30 мин;

СНС1=12-60 gПа; СНС10=36-120 gПа; рН=9-9,5;

Эритманинг асосий кўрсаткичи – калий хлоридни фильтратдаги миқдори асосан 30-70 г/л бўлиши керак, аммо бурғилаш шароитини ҳисобга олиб, баъзида 150 г/л гача ошириш мумкин.

Калий – гипсли бурғилаш эритмаси

Калий – гипс эритмалари ингибирловчи электролит сифатида калий ва кальций бирикмаларидан ташкил топган.

Калий – гипсли бурғилаш эритмалар юқори коллоидли гилларни бурғилашда ишлатилади. Иссикликка чидамлиги ишлатиладиган ҳимоя қилувчи реагент турига боғлиқ, аммо 160 0С ошмайди.

3 калий гипсли бурғилаш эритмасини тайёрлаш учун керак бўлади (кгда): гил 60-150; окзил (КССБ-4) 30-50; крахмалдан 5-10; КСl 10-30; КОН 5-10; гипс (CaCO4) 10-15; кўпик сўндирувчидан 2-3; сувдан 930-890; оғирлаштирувчидан керакли зичликдаги эритма ҳосил бўлгунча. Ҳосил бўлган бурғилаш эритмасининг кўрсатгичлари: зичлик 1,08-2,2 г/см3, шартли қовушқоқлик 20-30с, сув ажратиш кўрсаткичи 4-8 см3/30 мин, CHC1=636 gПа. CHC10=1272 gПа. рН=89.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling