Алмашинувчи катионларнинг валентлиги ошиши билан гил ва гилли сланецларнинг ҳўлланиши ва бўкиши пасайиб уларнинг мустахкамлиги ошади. Алюминий, хром ва темир ионлари гил минералларида бошқа катионларга нисбатан кучлироқ боғлам ҳосил килиб адсорбцияланади. Бунинг оқибатида эса гил минералларини ион алмашиниш хажми пасаяди, аммо айтиб ўтилган катионларнинг ҳаммаси фақат кислотали мухитда (рН<4) да мавжуд. Алюминий, хром ва темир тузларини ишқорлилигини ошиши билан бу металлар сувда эримайдиган гидроксидларига айланадилар. Алюминийли бурғилаш эритмалари таркибида ингибирловчи қўшимча сифатида суюқликда алюминий гидроксидига айланувчи алюминий тузларини ўз ичига оладилар. Ушбу бурғилаш эритмаларининг иссиқликка чидамлилиги 2000С ва ундан юқорига етади. Бурғилаш эритмасини тайёрлаш учун юқори калоидли гилдан, хлорли ёки сулфатли алюминий, натрий гидроксидидан фойдаланилади. Суюлтирувчи реагент сифатида модификацияланган хромлигносульфат (окзил, ОССБ ва бошқалар) қўлланилади. Сув ажратиш кўрсаткичини пасайтириш учун полимер реагентлар (КМЦ, метас, М-14, гипан ва бошқалар) қўлланилади. 1м3 эритмани тайёрлаш учун қуйидагилар керак бўлади (кгда): гил 60-150, алюминий тузи 3-5, КМЦ (ёки метас, М-14, гипан) 3-5, NaOH 1-3, хромпик 0,5-1, сувдан 970-935, окзилдан 10-30, оғирлантирувчидан керакли зичлик ҳосил қилгунича қўшилади. Алюминий тузлари билан ишлов берилган қазиш эритмасининг рН оптимал кўрсаткичи 8.5-9.5 оралиғида бўлади. Алюмокалийли эритма ингибирловчи қўшимча сифатида алюмокалийли квасц ва калий гидрооксиди қўшилади. Бундай эритмани рН нейтралга яқин қилиб ушлаб турилади. Бу эритмани ингибирлаш хусусияти алюминийланган эритманикидан баландроқ бўлади. Бу эритма гил қатламларини қазишда хам ишлатилади. Эритма худди алюминийланган эритма сингари тайёрланади. Ингибирловчи қўшимча сифатида алюмокалий квасци, калий гидрооксиди ва калий бихромати қўшилади. 1 м3 эритма тайёрлаш учун қуйидагилар керак бўлади (кгда): гил 60-150, Kal(ҚO4)2 3-5, КОН 1-3, К2Cr2O7 0.3-0.5, сувдан 960-920, окзилдан 20-30, метас (М-14) 3-5, оғирлантирувчи миқдори керакли зичлик ҳосил қилингунча ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |