Œзбекистон республикаси


Download 1.91 Mb.
bet47/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Тузга тўйинган эритмалар

Туз қатламларини (кавернообразование) ғовак ҳосил бўлишини олдини олиш учун уларни тўйинган тузли эритмалар билан бурғиланади. Қатлам босимига, қувватига ва таркибига қараб тузли жинсларни намакоб, тузга туйинган гилли эритма билан бурғиланади. Бу эритмалар қовушқоқликни пасайтирувчи реагент билан ишлов берилмаган бўлиши керак ва тузга туйинган гилли эритма тузга чидамли реагентлар билан барқарорланган бўлиши керак.

Ишлов берилмаган тузга тўйинган гил эритмаси

Бу эритма таркибига гил, сув ва туз киради. Мойланиш хусусиятини ошириш учун нефт, графит қўшилади ва зичлигини ошириш учун – оғирлатувчи модда қўшилади.

Бундай эритма терриген чўқинди қатламлари йўқ тузларни бурғилашда ишлатилади. Бу эритма ҳарорат 1600С дан ошмаган пайтида қўлланилади.

Эритма олдиндан чучук сувда гидратланган гил кукунидан тайёрланади (саригюх бентонити, палыгорскит), сунг эса кальцийли ва каустик сода қўшилади.

Тайёрланган гилли суспензияни нефт ва графит билан ишлов беришади, тўйингунча туз қўшилади, керак булганида – оғирлантирувчи.

3 эритма тайёрлаш учун керак булади (кгда): гилдан – 100-200, NaCl 265-255, нефтдан 80-100, графит 5-10, NaOH 10-20, Na2СО3 10-40, сувдан 700-710 оғирлаштирувчидан – керакли зичлик ҳосил қилгунча.

Эритма хоссалари: зичлиги 1,2-2 г/см3, шартли қовушқоқлиги 20-40с, СНС1 =12 36 дПа, СНС10=24 72 дПа, фильтрация кўрсаткичи кўрсатилмайди, рН=7 8.

Барқарор холатида тузга тўйинган эритма

Гил, сув, туз ва нефт махсулотларидан ташқари, бундай эритма тузга чидамли полимер реагент (крахмал, КМЦ ёки акрил полимери)ни ўз ичига олади. Бу эритма гил чўкинди қатламларга эга бўлган тузларни бурғилашда ишлатилади. Тузга тўйинган барқарорлашган эритмани иссиқликка чидамлилиги ишлатиладиган полимер реагент (крахмал, КМЦ, полиакрил) турига боғлиқ булиб, 100; 140 ва 2200С га тенгдир.

Эритмани олдиндан чучук сувда гидратланган гил кукунидан тайёрланади (бентонит, палыгар, скитли, гидрослюда). Тайёрланган гилли суспензияга 10-20 кг кальцийли сода қўшилади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling