1. Ингибирловчи бурғилаш эритмалари қандай шароитларда қўлланилади? 2. Алюминатли бурғилаш эритмаларида стабилизатор сифатида қайси реагентлар биргаликда ишлатилади? 3. Бурғилаш эритмаларини оҳаклашда нечта усуллар қўлланилади? 4. Гилсиз тузга чидамли бурғилаш эритмалари (ГтБэ) тайёрлаш учун асосий маҳсулотлар сифатида нималар ишлатилади? Кальцийли бурғилаш эритмаси Кальцийли бурғилаш эритмаси – гилли ингибирловчи бурғилаш эритмаси бўлиб, гилдан ташқари ташкил этувчи, сув, нефт ва оғирлаштиргич, қовушқоқликни, сув ажратиш кўрсаткичини пасайтирувчи реагентлар, фильтрловчи махсус ишқорий моддалардан ташқари кальций ионларини ташувчилари бор. Бурғиланаётган гилни натрийли формага ўтиб кетмаслигини таъминлаш, натрийли гилни кальцийлига ўтқазиш, шу сабабли гидратация ва гил қатламларини бўкиши пасаяди. Водород кўрсаткичи (рН) пасайган оҳакли бурғилаш эритмаси Водород кўрсаткичи (рН) пасайган оҳакли бурғилаш эритмаси – кальцийли бурғилаш эритмасининг бир тури ҳисобланиб, кальций иони ташувчи бўлиб, гидрооксид кальций хизмат қилади. У жуда баланд эритувчанлик хусусиятига эга бўлиб, бурғилаш эритмасини пасайишини таъминлайди (9-9,5). Бу эритма гилли қатламларни бурғилашда қўлланилади, харорат меёри 1600С. Бурғилаш вақтида эритма фильтратидаги кальций миқдори, охак миқдори ва рН кўрсаткичи назорат қилинади.. 1 м3 охакли бурғилаш эритмасини тайёрлаш учун: гил 80-200, лингосульфатли реагент 20-30, кўпикўчиргич 3, полимер реагенти 5-10, сув 915-867, охак сути (зичлиги 1,10-1,12 г/см3) 3-6, оғирлаштиргич керакли зичлик ҳосил бўлгунча. Технологик кўрсаткич кенг кўламда ўзгариши мумкин: зичлик 1,04-2,2 г/см3, шартли қовушқоқлик 25-40с, сув ажратиш кўрсаткичи 4-8 см3/мин, СНС1=12÷60 дПа, СНС10=30÷90 дПа, рН=8,5÷9,5. Эритманинг асосий характеристикаси қуйидагилар: охак миқдори 0,5-1г/л да қўлланиши керак, фильтратда кальций ион миқдори – 500-600 мг/л.
Do'stlaringiz bilan baham: |