Гипс оҳакли бурғилаш эритмаси Гипс оҳакли бурғилаш эритмаси – ингибирловчи кальций эритмаси ҳисобланиб, кальций ионларини гипс ва гидрооксид кальций етказиб беради. Эритмада гипс (алебастр) қўшимчаси 20-25 кг/м3 ни ташкил килади. Кальцийни эривчанлик миқдори гипс сифатига боғлиқ. Гипс оҳакли бурғилаш эритмаси юқори коллоидли гилли қатламларни бурғилаш учун мўлжалланган. 1м3 гипс оҳакли бурғилаш эритмаси тайёрлаш учун (кг да): гил 80-200, сув 950-900, окзил (ёки ФХЛС) 5-10; Са(ОН)2 (ёки КОН) 2-3; КМЦ 3-5; Na2CL2O7 (ёки К2С2О7)0,5=1; гипс (ёки алебастр)15-20; кўпик сўндиргич 3-5; оғирлаштирувчи – то керакли зичликдаги эритма ҳосил бўлгунча. Ҳосил бўлган эритманинг кўрсаткичлари: зичлик 1,04-2,2 г/см3; Шартли қовушқоқлик 25-40с; сув ажратиш кўрсаткичи 3-6 см3/30 мин; СНС1=12+60 дПа, СНС10=30+90дПа; рН=8,5+9,5. Хлоркальцийли бурғилаш эритмаси Хлоркальцийли бурғилаш эритмаси (ХКБЭ) – игибирловчи кальцийли бурғилаш эритмаси ҳисобланиб, ингибирловчи модда сифатида кальций хлор ишлатилади. Шартланган, оптимал миқдордаги кальций катиони, 3000-5000 мг/л га тенг бўлади. Аргиллит қатламларни бурғилашда хлоркальцийли бурғилаш эритмаси яхши натижа беради. Яхши кўрсаткичли турғун кальцийли реагентларнинг йўқлиги ХКБЭнинг харорат турғунлигини (1000С)да чегаралайди. Бурғилаш жараёнида эритма фильтратидаги кальций ва умумий минераллаштириш миқдори назоратланади. Гилли супсензия чучук сувда тайёрланади, КМЦ ва КССБда ишлов берилади. Бир вақтда КССБ эритмаси билан кўпик сўндиргич ҳам қўшилади. Оптимал кўрсаткичлар олингандан сўнг (бирикиш 20-30с; СНС1=12+24 дПа; СНС10=30+60 дПа; сув ажратиш кўрсаткичи 3-5 см3/30 мин) кальций хлорид ва оҳак билан ишлов берилади. 1 м3 эритма тайёрлаш учун (1кгда): гил 80-200; КССБ 5-70; КМЦ (ёки крахмал) 10-20; CaCl2 10-20; Са(ОН)2 3-5; NaОН 3-5; сув 920-870; кўпикўчиргич 5-10.
Do'stlaringiz bilan baham: |