Эмульсияланган охак – битум эритмаси (ЭОБЭ) ЭОБЭ – диспрес фаза сифатида минералланган сув ва ОБЭ қаттиқ компонентлари (битум, охак, барит) ни ўз ичига олган охак – битум эритма асосидаги инверт эмульсиядир (II турдаги эмульсия). ЭОБЭ ўз хоссалари билан ОБЭга яқиндир, аммо шу билан бирга юқори сув микдори билан боғлиқ бўлган баъзи фарқларга эгадир. Хусусан ЭОБЭ анча юқори фильтрацияга эга, ҳамда ОБЭга қараганда пастрок иссиқлик чидамлилигига (180-1900С) эгадир. Қуйида ЭОБЭни сифат кўрсаткичлари кўрсатилган (қазиш эритмалари учун қабул килинган технологик хоссаларидан ташқари). Электростабиллик (электротехник кучланиш)В 250-300. Гил хажм (электродоимийликни пасайишига олиб келмайдиган бентонитни максимал қўшилмаси)% 20 Фильтрация кўрсаткичи см3/30 мин 1. Фильтратдаги сув мавжудлиги йўк. ЭОБЭни хоссаларини ОБЭ хоссаларини бошқариш каби бажарилади. Юқори концентрланган инвертли эмульсион эритма (ЮКИЭЭ) Юқори концентрланган инвертли эмульсион эритма (ЮКИЭЭ) ВНИИБТда ишлаб чиқарилган ва алоҳида эмульгатор – эмультал ёрдамида олинадиган нефт асосидаги системаларга тегишлидир. ЮКИЭЭ қувурни қазиш температураси 700С дан ошмайдиган қазишда қўлланилади. Айтиб ўтилган шароитда ЮКИЭЭ қазилма микдори кўп булган пайтда турғун ва хоссаларини юқори турғунлиги билан ажралиб туради. 1 м3 ҳисобида ЮКИЭЭнинг таркиби: лорид и дизел ёқилғи 450 л MgCl2 тузининг сувли эритмаси (ёки CaCl2, NaCl2) 450 л, СМАД 30-40 л, эмульгатор (эмультал) 15-20 л, бентонит 10-15 кг, барит – керакли зичлик ҳосил қилгунча қўшилади. Эмультал асосидаги ЮКИЭЭни иссиқликка чидамлигини унинг таркибига оксидланган битумни 20% ли битум концентрати кўринишида қўшиш билан кўтариш мумкин. 1000С гача битум концентрацияси 1% (1 м3 га 10 кг), 100-1200С иссиқликда – 2% (1 м3 га 20 кг), ундан юқорида эса (140-1500С) – 3% (1 м3 га 30 кг) бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |