Иш олдидан эритмани атрофга оқиб кетиш имкониятини бартараф қилинади. Бурғилаш насосларини таъмирлаш жараёнида эритмани оқиб кетмаслиги ва иш жойини ифлос қилмаслик учун тадбирлар қўланилиши шарт. Виброэлакдаги бурғиланган тоғ жинслари алоҳида эмаль идишларга йиғилади ва махсус арава ёки чанада махсус казилган чуқурларга ағдарилади ва ёқиб ташланади. Нефт асосидаги бурғилаш эритмалари билан ишлаш ҳозирги вақтда қабул қилинган нефт саноатидаги хавфсизлик қоидаларига қараб олиб борилади. Ёнғин хавфи юқори бўлган бу эритмалар учун алоҳида қоидаларга бўйсинилади. Дизель ёқилғи ёки нефт сақланадиган мосламалар қувур устидан 50 м дан нарида бўлиши шарт. Бурғилаш насослари, оқиш йўли ва тозалаш блокларида яхши вентиляция таъминланиши шарт. Эритмаларни тайёрлайдиган мосламалар Электр симлар, электр ёқилгичлар ва блок двигателлари портлаш ёки ёнишга қарши қилиб ишланилади. Эритмалар тайёрланиш жараёнида таъмирлаш ишларида тез ишдан чиқадиган қисмларни пайванд ишлатмасдан тез ва енгил ечилиб олинадиган бирикма ва қўлланмалар ишлатилади. Резерв сақлаш идиш ва омборлар кечаси ёритилиши керак. Бурғилаш эритмаси тайёрлаш блоки олдига хавокўпикли ўчиргич (воздушно-ценный огнетушитель) ОВПС-250 ўрнатилади ва ҳар доим сиқилган ҳаво бўлиши шарт. Тўкилган бурғилаш эритмаларни тозалаш учун полга ёнмайдиган моддалардан (қум, оҳак) сепилади ва кейин махсус жойларга ташланади. Мазут бор бўлган қазиш мосламаларини, пол ва тўсиқларни лор ишлатган ҳолда буғ билан тозаланади. Бурғилаш бригадалар нефтга турғун (резина) билан мослашган махсус кийим билан таъминланадилар. Ҳамма ишларни қўлқоп ёрдамида бажариш керак. Терига теккан эритмани дизель ёқилғига ботириб олинган тампон билан артилади ва кейин иссиқ сувда совун билан ювилиб ташланади. Қудуқларни бурғилашда газсимон агентлар сифатида компрессор мосламадаги ҳаво, магистрал газ қувуридаги табиий газ ёки яқин орадаги газ қувурларидаги газ, ички ёниш двигателларини чиқинди газлари ишлатилади. Ишлатиладиган газсимон агентни кўриниши қазиш технологик жараёнга таъсир қилмаса ҳам, унинг тежамкорлик ва хавфсизлик тарафларини ҳисобга олиш керак. МДҲ ва чет давлатларда қатламлари бурғилашда сиқилган ҳаво ёки газ жуда кўп ишлатилади. Табиий газни ишлатган пайтда ишлатилаётган газни бошқариш учун редукцион клапан ўрнатилади, ҳамда кран ва намлик ажратувчилар ҳам қўйилади. Қувурдан чиқаётган газни четда машъал ёрдамида 80-100 м нарида ёқилади. Иккиламчи газ ишлатилган пайтда газ шлам ва сувдан сепараторлар, фильтрлар орқали тозаланиб, кейин компрессорга жўнатилади. Бундай тадбир жуда узоқ бўлса ҳам, аммо анча тежамкор ҳисобланади ва бурғилашга ишлатилган газни умумий сарфини пасайтиради. Қўйидаги жараён ҳаво ишлатилганда ҳам қўлланилади. Қатлам сувларининг ўртача ва кичик оқимларига қарши курашда кўпик ҳосил қилувчи ПАВ ишлатилади ва 120 л/соатига чегаравий кўрсаткичга эга. Бу (чегарада) миқдордаги сувлар ПАВ билан бирга шламни тиқилиб қолишини олдини олади. Кўпик турғунсиз дисперс системасидан иборат бўлиб, газ кўпиклари (дисперс фаза) ва уларни ажратувчи суюқлик моддалари ёки қаттиқ модда пардалари (дисперс муҳит) дан иборатдир. Иш жараёнида суюқ дисперс муҳитли кўпик жуда кенг қўлланилади. Кўпиклар кенг кўламда қаттиқ жинслар (охак, доломит)ни бурғилашда кўп йиллар яхлаган (музлик) жинслар, пўкак қазилмалар, юқори қатламларни очишда, ўзлаштиришда ва қудуқларни таъмирлашда самарали ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |