Œзбекистон республикаси


Тавсифи ва ўзига хосликлари


Download 1.91 Mb.
bet56/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Тавсифи ва ўзига хосликлари

ALPLEX гилли жинсларнинг гидратланишини камайтиради. Сувнинг кам миқдорда ютилиши бурғида шлам йиғилишини, ташлама қувурларни беркитиб қолишини, тебранма ғалвир сеткаси тиқилиб қолишини камайтиради ва гилли сланецларни бурғилашда эритма қовушқоқлигининг камайишига олиб келади.

ALPLEX гидратланишни камайтириш билан сув таъсирига тез учрайдиган сланецларнинг турғунлигини оширади.

ALPLEX нинг ингибирлаш хусусияти сланецли шлам таъсирида эритманинг қовушқоқлиги ошиб кетишига йўл қўймайди.

Бу хусусият полимер асосидаги бурғилаш эритмаларини қўллашда кучли дефлокулянтларга бўлган талабни камайтиришда асосий ўрин тутади.

Таркибида ALPLEX мавжуд бўлган системалар цемент, хлорид каби ифлослантирувчилар таъсирига ва ҳарорат ўзгаришига чидамли бўлади.

Тузли ингибиторлар қўшилган системалардан фарқли ҳолда бу системаларда фильтрланиш жуда ишончли ва осон бошқарилади.

Қўлланиши

ALPLEX сланецли қатламларни тузли сув, натрий хлор ва калий асосидаги бурғилаш эритмалари ёрдамида бурғилашда юзага келган муаммоларни ҳал қилишда қўлланилади. ALPLEX бурғилаш эритмаларида кам ҳолда қўлланилувчи қўшимчалар билан бирика олади. Кўпроқ у қовушқоқлиги полимерлар билан бошқарилувчи суюқликлар билан бирга ишлай олади. ALPLEX таркибида кўп миқдорда туз ва калий мавжуд бўлган бурғилаш эритмаларининг хусусиятларини яхшилайди.

Тавсия қилиниш ва қўллаш усули

ALPLEX нинг водород ионлари концентрацияси қиймати рН ишқорий муҳитга эга, шунинг учун ҳам уни бурғилаш эритмасига қўшишда уни нейтраллаш зарур бўлмайди. У эритмага воронка орқали қуйилади. Лекин, уни денгиз суви ва туз асосидаги бурғилаш эритмаларига қўшишда унга тахминан 228-370,5 кг/м3 (80-130 фунт/баррель) концентрацияда туз солиб, кейин уни системага бурғилаш вақтида қўшиш тавсия қилинади.

ALPLEX сланецларни қўшимча турғунлаштириш талаб қилинган жойларда ишлатилади. Юқори актив сланецларга ишлов беришда унинг концентрацияси 14,3 кг/м3 (5,0 фунт/баррель) атрофида бўлиши керак. Активлиги кичикроқ, лекин сув таъсирига учрайдиган сланецларда эса 2,0 кг/м3 (1,0 фунт/баррель) атрофида бўлиши керак.

Сланецли жинсларни бурғилашда бурғилаш эритмаларида ALPLEX нинг зарурий миқдорини ушлаб туриш жуда ҳам зарур. Унинг концентрацияси махсус ион электродлари ёрдамида текшириб турилади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling