Œзбекистон республикаси


Download 1.91 Mb.
bet59/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Маҳсулот таърифи

SCALE-BAN – сув асосидаги бурғилаш эритмалари қўлланилувчи қуйи молекулали акрил сомополимер ингибитордир. У қаттиқ ётқизиқлар ҳосил бўлишининг олдини олади.

Тавсифи ва ўзига хосликлари

SCALE-BAN кўпроқ сув асосидаги бурғилаш эритмалари билан бирга ишлайди ва юқори ҳароратларда ҳам уларнинг хусусиятларини сақлайди.

Қўлланилиши

Бошқа бир неча хил бурғилаш эритмаси қўлланганда бурғилаш қувури ёки бошқа бурғилаш асбоблари деворларига шламлар йиғилиб қолиши мумкин. SCALE-BAN қўлланганда карбонат ва сульфатлар йиғилишининг олдини олади. Карбонат ва сульфатларнинг бурғилаш асбоблари деворига йиғилиши эса улардаги кислород коррозиясини юзага келтиради.

Тавсия қилинувчи қўллаш усули

SCALE-BAN ни қўллашда бошланғич ишлов бериш учун бурғилаш эритмасига 0,072-0,12 л/м3, кейин эса кунига 3,8 л (1 галлон) дан қўшиб борилади. SCALE-BAN бир қанча дисперс бўлмаган бурғилаш эритмаларини суюлтириб юбориши мумкин. Шунинг учун ҳам уни ишлатишдан олдин текшириш олиб бориш керак. SCALE-BAN ни сув билан аралаштириб, тенг миқдорда қўшилиши учун турли кимёвий моддалардан қўшиш керак.

Стандарт физик хусусиятлари

Кўриниши ………………………………………………. қизил суюқлик

Алангаланиш ҳарорати (D56 ASTM нормаси бўйича … >930С

Оқувчанликни йўқотиш ҳарорати ……………………….. -30С

Зичлиги ………………………………….. 1114 кг/м3 (9,3 фунт/галлон)

Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар

SCALE-BAN билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг.

NEW-DRILL

Маҳсулот таърифи

NEW-DRILL – гилли сланецларни турғунлаштиришга, ишқаланиш ва сув асосидаги бурғилаш эритмалари қовушқоқлигини камайтиришга мўлжалланган суюқ эмульсиядир. У қисман сувланган юқори молекулали полиакриламиддир.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling