Œзбекистон республикаси


Download 1.91 Mb.
bet67/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Маҳсулот таърифи

NEW-DRILL HP - гилли қатламларга турғунлигини оширишга, сув асосидаги бурғилаш эритмаларининг ишқаланиш, қовушқоқлик ва фильтрланиш қийматларини камайтиришга мўлжалланган сочилувчи полимер маҳсулот.

Тавсифи ва ўзига хосликлари

NEW-DRILL HP очиқ қатламларда бурғилаш эритмалари реактивлигини чегаралаш билан қудуқ деворлари турғунлигини яхши таъминлайди.

NEW-DRILL HP ҳам юмшоқ, осон парчаланадиган соҳаларда, ҳам қаттиқ қатламларда қўлланилади. NEW-DRILL HP қанча кўп адсорбцияланса, шлам дисперсиясини шунча кўп камайтиради, бу қурилмаларнинг қаттиқ жинслар соҳасида ишлашини яхшилайди.

NEW-DRILL HP қаттиқ жинсларга сувда тез ва самарали адсорбцияланади ва жинслар юзасида ҳимояловчи мойловчи пленка ҳосил қилади. Полимернинг бу адсорбцияланган қоплами ҳам бурғилаш эритмаларининг фильтрланиш хусусиятини бошқаришга ёрдамлашади.

NEW-DRILL HP бурғилаш эритмаларининг қовушқоқлигини оширади, лекин бу билан бирга бурғилаш тезлигини ҳам оширади ва қудуқни яхши тозалайди.

NEW-DRILL HP заҳарли эмас ва енгилли боғланган муҳит шароитларида ишлатишда ҳам қўл келади.

Қўлланилиши

NEW-DRILL HP ни чучук ва денгиз сувлари билан, худди шундай натрий хлор ва калий тузлари эритмаларида ҳам қўллаш мумкин. NEW-DRILL HP сув асосидаги барча бурғилаш эритмалари системалари сифатини яхшилаш қобилиятига эга бўлса ҳам, гилли диспергациясини камайтириш мақсадида рН қиймати ўртача сақланувчи, қаттиқ заррачалари бутунлай йўқотилган ва бентонит миқдори кам бўлган бурғилаш эритмаларида тўла имкониятларда ишлайди.

Тавсия қилинувчи қўллаш усули

NEW-DRILL HP нинг тавсия қилинувчи концентрацияси 0,71-8,6 кг/м3. Концентрация муҳитга ва бурғиланган қаттиқ заррачалар миқдорига боғлиқ бўлади.

NEW-DRILL HP сувда осон эрийди ва бир қопни 5 минут давомида аралаштиргич орқали аралаштирилганда тенг миқдорда аралашади. Бир неча қопни бир вақтда солиш эса эритманинг бутунлай аралашмаслигига олиб келиши мумкин.

Стандарт физик хусусиятлари


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling