Œзбекистон республикаси


Download 1.91 Mb.
bet70/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Қўлланилиши

NEW-DRILL PLUS чучук сувда, денгиз сувида ва бошқа тузли эритмаларда қўлланилиши мумкин. Бу маҳсулот бурғилаш эритмаси таркибидаги саноат бентонити миқдори ва қаттиқ фазасини назорат қилишда ҳам ишлатилади. Эритманинг рН қиймати ўртача ва кичик бўлганда NEW-DRILL PLUS сифати ортади.

Тавсия қилинувчи қўллаш усули

NEW-DRILL PLUS концентрациясининг тавсия қилинувчи миқдори 0,3-4,3 кг/м3. Концентрация қиймати бурғиланган қаттиқ фаза миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгариши ҳам мумкин.

NEW-DRILL PLUS сувда эрийди, лекин уни эритма таркибига секинлик билан солиш керак. NEW-DRILL PLUS қўшилган бурғилаш эритмаларида пробка (тиқин) ҳосил бўлишининг олдини олиш керак.

Стандарт физик хусусиятлари

Ташқи кўриниши ……………………….… оқ рангли пластик кукун

Намланиши ………………………………… намланувчи

Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар

Бу маҳсулот билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг.

carbo-tec

Маҳсулот таърифи

CARBO-TEC нефт асосидаги иссиққа чидамли тузли эритмалар ва сув эмульсияларини тайёрлашда суюлтирилган оҳак билан ишлатиладиган анион эмульгатор.

Тавсифи ва ўзига хосликлари

CARBO-TEC юқори ҳарорат ва юқори даражадаги ифлосланишга чидамлидир. CARBO-TEC асосида тайёрланган CARBO-DRILL системалари 204 0С (4000Ғ) дан юқори ҳароратларга чидаши билан ажралиб туради.

CARBO-TEC нинг ички фаза минералланиши оралиғи кенг ва кальций хлорид, натрий хлорид, денгиз суви, чучук сув асосидаги тузли сувлар эмульсияларини олишда ишлатилиши мумкин.

CARBO-TEC суюлтирилган оҳак билан биргаликда нефт асосидаги бурғилаш эритмаларининг фильтрланиш хусусиятларини бошқаради.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling