Œзбекистон республикаси


Бурғилаш эритмаларининг бажарадиган функциялари


Download 1.91 Mb.
bet2/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

1. Бурғилаш эритмаларининг бажарадиган функциялари

ва хоссалари

Бурғилаш эритмаларининг хоссалари юқори тезликда бурғилаш ишлари олиб борилаётганда хавфсизликни таъминлаб, қудуқни максимал маҳсулдорлигини якунловчи ишлар олиб борилаётганда таъминлаб бериши шарт. Хоссалари бошқариладиган бурғилаш эритмаларини қўллаш сезиларли ҳаражатларга олиб келиб, ушбу ҳаражатлар иқтисодий тарафдан ўзини оқлаши зарур. Бунинг учун эса бурғилаш эритмасини бурғилаш жараёнида ўзини тутиши ва мавжуд бўлган кимёвий реагентлар ёрдамида унга бурғилаш шароитлари талаб этадиган сифатлар берилиши керак.

Бурғи ва бурғилаш қувурларини совутиш ва мойлаши

Қудуқларни бурғилаш жараёнида бурғи билан парчаланаётган тоғ жинси ҳамда айланаётган бурғилаш қувурлар жамламаси ва қудуқ деворларида маълум бир тебраниш кучлари ҳосил бўлади. Агарда қудуқда бурғилаш эритмаси бўлмаганида, бурғилар тезликдан ишдан чиққан бўлар эди, бурғилаш қувурлари эса кучли емирилишга учрар эди. Қудуқда бурғилаш эритмасининг бўлиши эвазига тебраниш коэффициенти камаяди, бурғининг ва бурғилаш қувурларининг тоғ жинсларига тегиб тебраниши натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик эса пасаяди. Қудуқ деворларида ҳосил бўлдадиган сирпанчиқ гил қобиғи ҳам тебраниш кучларини камайишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида бурғилаш қувурларнинг ишлаш вақтини узайтиради. Барча бурғилаш эритмалари етарли даражада юқори иссиқлик ўтказувчанликка эга бўлиши ва яхши мойлаш хусусиятига эга бўлиши зарур. Чунки бурғилаш эритмаси бурғи ва бурғилаш қувурларини яхши совутиши ва уларнинг емирилишига йўл қўймаслиги зарур. Ушбу икки сифат гилли бурғилаш эритмаларига хос бўлиб, ушбу сифатларни сақлаб қолиш учун қўшимча ҳаражатлар талаб қилинмайди.

Қудуқ тубини тозалаш

Қудуқ тубини тозалаш – бу бурғилаш эритмасининг асосий функцияси ҳисобланиб, бурғига нисбатан юқорироқ ўқ кучи берилганда роторнинг юқори айланиш тезлигидан ва қувватли гидравлик насослар ишлатилганда бурғилашнинг максимал тезликда олиб борилишига замин яратиб беради. Микро бурғилар билан қудуқлар бурғилаш тажрибаси шуни кўрсатадики, қудуқ туби юзасига бериладиган босимлар фарқи юқори бўлиши бурғилашда ажратиб олинган тоғ жинси бўлаклари қудуқ тубида қолиб яна қайтадан бурғи ёрдамида майдаланади. Бу эса ўз навбатида бурғилашнинг тезлигини пасайтиради. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун бурғилаш эритмаси юқори оқим тезлигида бурғи парчалаган тоғ жинси бўлакларини қудуқ тубидан тозалаши керак. Бунинг учун эса гидромонитор бурғиларини қудуқларини бурғилашда ишлатишни талаб қилади. Гидромонитор бурғилар қўлланганда бурғилаш эритмаси иложи борича кичик солиштирма оғирликка, юкорироқ сув ажратиш кўрсаткичига ва жуда кичик юза кучланишига эга бўлиши керак. Бундай хоссалрга эга бўлган бурғилаш эритмалари тоғ жинси бўлаклари орасига яхшироқ кириб боришини таъминлаб, улар орасидаги босимлар фрқини камайтиради ва тоғ жинси бўлакларини қудуқ тубидан зудлик билан кўтарилишига шароит яратиб беради. Қудуқ туби юзаси парчаланган тоғ жинси бўлакларидан тўлиқ тозаланганда, бурғи тоғ жинсига максимал тезликда ботади ва унинг фойдали иш коэффициенти юқори бўлишини таъминлайди.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling