Œзбекистон республикаси


Мустақил иш учун масалалар


Download 1.91 Mb.
bet9/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Мустақил иш учун масалалар

Масала. Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқланг, агар Н=2500 м чуқурликда қатлам босими Рқат =350кгк/см2 .

Масала. Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқланг, агар Н=3000 м чуқурликда қатлам босими Рқат =420кгк/см2 .

Масала. Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқланг, агар Н=3500 м чуқурликда қатлам босими Рқат =280кгк/см2 .

Масала. Кудуқ – қатлам системасидаги нисбий босимни аниқланг, агар Н=5000 м чуқурликда қатлам босими Рқат =400кгк/см2 .

Қудуқ деворининг ўпирилишини олдини олиш

Қудуқ деворларининг ўпирилишига асосий сабаб, бу гил ва гил кўринишидаги тоғ жинсларининг намланиши натижасида бўкишидир. Вертикал жойлашган қатламлар парчаланиб қудуқ ичига ўпирилиб тушиши мумкин, агарда қатлам босимига нисбатан бурғилаш эритмаси ҳосил қиладиган гидростатик босим кичик бўлса. Бундай ҳолатларда бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлигини ошириш зарур. Ўпирилувчан қатлам юзасида самарали сувашга эришиш учун, бурғилаш эритмасининг сув ажратиш кўрсаткичини камайтириб, мувозанат ҳолатда силжиш кучланиш кўрсаткичини ошириш зарур.

Маҳсулдор қатламни ифлосланишидан сақлаш

Маҳсулдор қатламнинг ифлосланиши долзарб муаммолардан бири ҳисобланиб ушбу муаммога катта эътибор берилишини талаб қилади. Бурғилаш эритмаси қатлам билан ўзаро таъсирлашуви натижасида унинг маҳсулдорлик имкониятлари ёмонлашувига олиб келади. Умуман олганда инерт туридаги бурғилаш эритмалари қатламларни очишда қониқарли натижаларни беради, айниқса юқори ўтказувчанликка (тахминан 100-150 мд) эга бўлган қатламларни очишда. Жипс тоғ жинсларни бурғилаш учун инерт бурғилаш эритмалари қўлланилганда ҳам қисман тиқинлар ҳосил бўлади. Нефт асосидаги бурғилаш эритмалари ёки эмульсион бурғилаш эритмалари кўпгина шундай ҳолатларда яхши натижалар олинишига имконият яратиб беришлиги бурғилаш амалиётида исботланган. Бироқ ушбу бурғилаш эритмаларини ишлатиш давомида қудуқларда олиб бориладиган тадқиқот ишларини ўтказишда катта қийинчиликлар юзага келади. Шунинг учун ҳам нефт асосидаги бурғилаш эритмалари билан олиб бориладиган ишлар қатламнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида тажриба сифатида ўтказилади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling