Œзбекистон республикаси
Қудуқларни мустаҳкамлаш ҳаражатларини камайтириш
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бурғилаш қувурларини емирилиши натижасида синишдан сақлаш
Қудуқларни мустаҳкамлаш ҳаражатларини камайтиришЮқори сифатли бурғилаш эритмасини қўллашнинг афзаллик томони бу қудуқларни мустаҳкамлашдаги ҳаражатларни камайтиришдир. Қудуқларни бурғилашда ҳар доим кондукторни қудуққа тушириш ва цементлаш керак. Кондуктор башмаги ва қудуқнинг лойиҳавий чиқурлиги оралиғида бурғиланиши қийин бўлган бир қатор қатламлар жойлашган бўлиши мумкин. Агар қўлланилаётган бурғилаш эритмаси яхши сифат кўрсаткичларига эга бўлмаса, у ҳолда ушбу эритма қудуққа қараб ҳаракатланадиган минераллашган тузларнинг оқимини тўхтатиб қололмайди ваш у билан биргаликда гил тоғ жинсларининг бўкиши ва ўпирилишини олдини ололмайди. Бундай вазиятларда қудуқ лойиҳавий чуқурликкача бурғиланиши учун бир ёки бир қанча оралиқ мустаҳкамловчи қувурлар туширилиши зарур бўлиб қолади. Замонавий қудуқ бурғилаш технологияси қўлланилганда қўшимча мустаҳкамловчи қувурлар қудуққа туширилиши талаб қилинмайди. Етарлича сифат кўрсаткичларига эга бўлган бурғилаш эритмасини ишлатиб қудуқда бўладиган минераллашган сувларнинг оқимини тўхтатиш мумкин, сув ажратиш кўрсаткичи кичик бўлган бурғилаш эритмаларининг қўлланиши эса гил, гил сланецларининг сочилиши ва ўпирилишини бартараф этиши мумкин. Адабиётларда талаб қилинган сифатларга эга бўлган бурғилаш эритмаларининг қўлланиши қудуққа тушириладиган мустаҳкамловчи қувурлар сонини камайтирганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунга қарамасдан худди шундай ҳолатлар кам учрайди, шунинг учун ҳам етарлича сифат кўрсаткичига эга бўлган бурғилаш эритмаларининг қўлланиши фақатгина қудуқ конструкциясини соддалашувига таъсир қилади.Бурғилаш қувурларини емирилиши натижасида синишдан сақлашКатта кучланиш остида юқори тезликда айланаётган бурғилаш қувурларида кўпинча емирилишли чарчаш ҳодисаси ривожланиб бурғилаш қувурларининг синишига олиб келади ва бунинг оқибатида қудуқда қудуқ тубини узилиб тушган бурғилаш қувурларидан тозалаш ишлари махсус ушловчи асбоблар ёрдамида амалга оширилади. Бундай авариялар кўпинча сульфат қатламли тоғ жинсларини бурғилаш даврида содир бўлади, чунки бурғилаш эритмалари тузлар ва сероводород H2S билан аралашиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай қатламларни бурғилаш даврида бурғилаш эритмаларига сероводородни зарарсизлантирувчи ва тузлар билан ўзаро реакцияга кириб инерт модда ҳосил қилувчи кимёвий реагент ва материаллар билан ишлов берилади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling