Œзбекистон республикаси
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги
ЭлектрокаротажЭлектрокаротажнинг замонавий амалиёти бурғилаш билан очилган қатламларнинг ғоваклиги, ўтказувчанлиги ва тўйинганлиги ҳакидаги аниқ маълумотлар олинишини таъминлайди. Яхши каротаж маълумотларини олиш бурғилаш эритмасининг тури ва таркибига боғлиқ. Шунинг учун ҳам қўлланилаётган бурғилаш эритмасининг тури қудуқда олиб бориладиган ўлчовлар натижасига қандай таъсир қилишини олдиндан билиш зарур. Агар бурғилаш эритмаси электрокаротаж ёрдамида яхши маълумотлар олиш учун яроқсиз бўлса, у ҳолда бурғиланган қатламлардан уларни маҳсулдорлигини тўғри баҳолаш учун тоғ жинси намунаси тўлиқ олинади. Ушбу ҳолатда тоғ жинси намунасини олиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар бурғилаш эритмасига сарфланадиган умумий ҳаражатларга, яъни қудуқларни бурғилашга ишлатиладиган эритма ҳаражатларига қўшилади. Нефт асосидаги бурғилаш эритмалари қўллаш суюқликларнинг юқори солиштирма қаршилиги сабабли ўлчашлар амалга оширилаётганда яхши маълумотлар олиб бўлмайди. Ушбу муаммо ҳозирги кунда бартараф этилган бўлиб, суюқликнинг солиштирма қаршилигига боғлиқ бўлмаган бир қатор ўлчаш усуллари яратилган. Буларга индуктив каротаж, турли турдаги ядровий каротаж мисол бўла олиб, улар қатламнинг ғоваклилиги, қаршилиги, нефт газга тўйинганлиги ва бошқа зарур бўлган маълумотларни олишни таъминлайди. Тузга тўйинган бурғилаш эритмалари жуда паст солиштирма қаршиликка эга бўлганлиги учун қудуққа электрокаротаж ўтказилаётганда яхши маълумотларни олиш имкони бўлмайди. Шунга қарамасдан ҳозирги вақтда турли турдаги бурғилаш эритмаларида ҳам қудуққа тадқиқот ишлари олиб бориш имконига эга бўлган каротаж асбоб ускуналари мавжуддир.Хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигиБурғилаш эритмалари инсон ҳаётига зарар келтирадиган хоссаларга эга бўлмаслиги керак ва шу билан биргаликда у ёнғинга ҳамда портлашга мойил бўлмаслиги зарур. Шунинг учун ҳам сув асосидаги бурғилаш эритмалари хавфсизроқ ҳисобланади, лекин водород кўрсаткичи юқори бўлган бурғилаш эритмалари заҳарли эмас, лекин ифлосланишини келтириб чиқаради. Бунинг олдини олиш учун, бурғилаш майдонидаги пол ва зинапояларни яхшилаб сув билан ювиш керак ва доимо озода сақлаш лозим. Юқори водород кўрсаткичига эга бўлган ва силикатли бурғилаш эритмалари водород кўрсаткичи кичик бўлган гилли бурғилаш эритмаларига нисбатан кўпроқ нохушликларни келтириб чиқаради. Ушбу бурғилаш эритмалари инсон терисига текканда терининг куйиш хавфи ортади. Шунинг учун ҳам юзни, кўзни ва бошни ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши шарт. Бурғилаш эритмаси одамнинг терисига текканда тезроқ ишқорни сув ёрдамида ювиб ташлаб сўнгра терининг зарар кўрган қисмига махсус тиббий ишлов бериш керак. Иш жойлари бурғилаш эритмаси билан ифлосланишига йўл қўймаслик керак ва доимо иш жойлари тез-тез сув билан тозаланиши зарур. Нефт асосидаги бурғилаш эритмалари тез аланга олиши мумкин бўлгани учун ҳам ёнғинга хавфлидир. Ушбу бурғилаш эритмаларини ёнғинга хавфини камайтириш учун, юқори ҳароратда алангаланадиган компонентлар асосида эритма тайёрланади. Бурғилаш эритмаси айланиш зонасида учқун чиқишга йўл қўймаслик керак. Ишчилар сирғаниб йиқилмаслиги ва жароҳат олмасликлари учун бурғилаш майдонидаги поллар ва зина пояларга нефтни ўзига шимиб оладиган қипиқ ёки бошқа материаллар сочиб қўйиш лозим. Нефт доғларини керосин ёрдамида ҳам тозалаш тавсия қилинади. Бурғилаш майдонида тозалик ва тартибни ушлаб туриш ўта муҳимдир.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling