Бурғилаш эритмасини бурғиланган тоғ жинси бўлакларидан самарали тозалаш учун желобаларнинг эни ва узунлигини аниқлаш. Масала. Куйидаги шароит учун желоб системасининг узунлиги L ва энини аниқланг. Кудуқ диаметри Dқуд=273мм; бурғилашнинг механик тезлиги мех=10м/соат; бурғилаш эритмасининг зичлиги Y=1,25г/см3 ; мувозанат холатдаги кучланишли силжиш =0,025 гк/см2; қудуққа бурғилаш эритмаси У8-4 маркали иккита бурғилаш насоси орқали Q=54л/сек самарадорликда узатилиб турибди. Ечими. Бир соат вақт давомида йиғилган бурғиланган тоғ жинси бўлакларининг ҳажмини аниқлаймиз V=/4 х D 2қуд х мех =0,785х0,2732 х10=0,59 м3 /соат. Желобанинг узунлиги аниқлаймиз L=V/КхВ, Бу ерда К- м/соат бирлигида желобларнинг тозалаш қобилиятини ҳисобга олувчи коэффицент бўлиб 0,018-0,03 га тенг; В-желобнинг эни ҳисобланиб у 0,8м га тенг деб қабул қилинган. У ҳолда желобнинг узунлиги қуйидагига тенгдир L=0,59/0,018х0,8=41м. Желобнинг қиялиги қуйидаги формула орқали топилади: i =m0 /Yбэ хRh , бу ерда m0 –тажрибавий коэффицент бўлиб 1,5-1,7 га тенг; Rh-гидравлик радиус ҳисобланиб қуйидаги формула ёрдамида аниқланади Rh =Вхh/В+2h, h-желобдаги бурғилаш эритмаси оқимининг баландлиги, h=Q/Вхҳаж , бу ерда ҳаж –желобдаги бурғилаш эритмасининг ҳажмий тезлиги бўлиб у қуйдагича ҳисобланади ҳаж =1 х а, а-ҳажмий тезлик коэффиценти ҳисобланиб у 06 га тенг; 1 –бурғилаш эритмаси оқимининг юзавий тезлиги бўлиб у 0,25 м/сек га тенг. У ҳолда ҳаж =0,25х0,6=0,15м/сек; h=54/8х1,5=4,5 дм=45см Бу ерда 8 ва 1,5 желобнинг эни дм бирликда ва бурғилаш эритмасининг желобдаги ҳажмий тезлиги дм/сек билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |