Œзбекистон республикаси
Тоғ жинси парчаларининг қудуқ танасида ва ер юзасидаги қабул қилувчи идишларда чўктириш
Download 1.91 Mb.
|
Burg\'lash Erill2
Тоғ жинси парчаларининг қудуқ танасида ва ер юзасидаги қабул қилувчи идишларда чўктиришЮқорида таъкидлаб ўтканимиздек, бурғилаш эритмасининг қудуқ бўйлаб айланма ҳаракати тўхтаганда тоғ жинси бўлакларининг чўкишига турли омиллар қаршилик кўрсатади. Гилли бурғилаш эритмаси ва тоғ жинси бўлаклари солиштирма оғирликлари орасидаги фарқ ва тоғ жинси бўлакларининг ўлчами қанчалик кичик ҳамда эритманинг қовушқоқлиги юқори бўлса, тоғ жинси бўлакларининг эритмада чўкиш тезлиги шунчалик кичик бўлади. Агар бурғилаш эритмаси тиксотроп бўлмаса, муаллақ ҳолатда турадиган тоғ жинси бўлаклари ва бурғилаш эритмаси солиштирма оғирликлари орасидаги фарқ қанчалик кичик бўлишига қарамасдан, тоғ жинси бўлаклари барибир чўкади, лекин чўкиш жараёни секинлик билан юз беради. Агар қудуқда бурғилаш эритмаси узоқ вақт мобайнида ҳаракатсиз турса, у ҳолда тоғ жинси бўлакларининг маълум бир қисми қудуқ тубига чўкиб бурғилаш қувурлар жамламасини ушланиб қолишини келтириб чиқариши мумкин. Бироқ бурғилаш эритмаси тиксотроплик хусусиятига эга бўлса, тоғ жинси бўлаклари эритма струтурасининг мустаҳкамлиги ошиб бориш ҳисобига муаллақ ҳолатда туради. Шунинг учун ҳам бурғилаш эритмаси баъзи чегарадан ошмайдиган тиксотропик хоссасига эга бўлиши керак. Бурғиланган тоғ жинси бўлакларини қудуқ юзасида айланма система таркибига кирувчи қабул қилувчи идишларда чўктириш одатда бурғилаш эритмасининг зарур бўлган функцияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бурғилаш эритмаси иккита бир-бирига қарама-қарши бўлган функцияга эга бўлиши зарур, яъни қудуқнинг ичида бурғиланган тоғ жинси заррачалари ва оғирлаштирувчи моддаларни муаллақ ҳолда ушлаб туриши ҳамда қабул қилувчи идишларда бурғилаш эритмаси оқими секин бўлган шароитда қум ва бурғиланган тоғ жинси бўлакларини чўкишини таъминлаши зарур. Агар бурғилаш эритмаси етарлича мустаҳкам структурага эга бўлса у қудуқда бурғиланган тоғ жинси бўлакларини мауллақ ҳолатда ушлаб туради, лекин ушбу бурғилаш эритмаси ер юзасида жойлашган қабул қилувчи идишларда ўзини у бошқача тутади. Қум ва тоғ жинси бўлаклари тиксотроп бурғилаш эритмасидан чўкиши учун у кенг юза сирти бўйича юпқа қобиқ ҳосил қилиб ёйилиши керак. Ушбу ҳолатда қум ва бошқа тоғ жинси бўлаклари бурғилаш эритмасидан ажралиб чиқиб чўкиши учун унчалик узоқ бўлмаган йўлдан ўтади. Агарда бурғилаш эритмасининг мувозанат ҳолатда силжиш кучланиш кўрсаткичи юқори бўлса, шунчалик юпқа қобиқ ҳосил қилиш қийинлашади. Нимага деганда бурғилаш эритмаси желобдаги алоҳида каналлар орқали ва идишларда оқим ҳосил қилишга ҳаракат қилади ва шу билан бурғилаш насосларининг сўрувчи қисмига тез етиб боради. Бунинг натижасида бурғиланган тоғ жинси бўлакларининг чўкиш вақти қисқариб, керакли самарани бермайди. Аксинча бурғилаш эритмасининг қовушқоқлиги ва мувозанат ҳолатдаги силжиш кучланиш кўрсаткичи кичик бўлса оғирлаштирувчи моддаларнинг заррачалари, ҳамда қум ва бурғиланган тоғ жинси бўлаклари бурғилаш эритмасидан яхши ажралиб чўкади. Қум ва бурғиланган тоғ жинси бўлакларини тиксотропик бурғилаш эритмаларидан ажратиш учун механик мосламалар, яъни тебранма ёки айланувчан элаклар қўлланилади.Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling