1. ALPLEX қайси турдаги тоғ жинсларини бурғилашда қўлланилади? 2. NEW-DRILL реагенти ниманинг асосида олинади? 3. CARBO-TEC HW қайси ҳолатларда ишлатилади? CHEK-LOSS Маҳсулот таърифи CHEK-LOSS –сувда эримайдиган целлюлозли кукун. У кучсиз герметик қатламларни бурғилашда циркулация йўқолишининг ва қатламда суюқлик ютилишиниг олдини олишда қулланади. CHEK-LOSS эритма церкулациясида тебранма ғалвирдан ўтиши давомида системада сақланиб қолади CHEK-LOSS ютувчи қатламларни ва майда тирқишли қатламларни самарали ёпади. Бу билан суюқлик йўқотилишини олди олинади. CHEK-LOSS қудуқ деворидаги гилли қобиқ ўтказувчанлигини камайтиради. CHEK-LOSS захарли эмас, у 2040С дан ошувчи ҳароратларда ўз турғунликларини сақлайди ва суюқликларнинг оқувчанлик ҳусусият-ларига кам таъсир қилади. CHEK-LOSS сув ва нефт асосидаги бурғилаш эритмаларига ишлай олади. Қўлланилиши Суюқликнинг қатламга ютилишининг олдини олишда. CHEK-LOSS воронка орқали қўшилади ёки тўғридан-тўғри таъмирлаш резервуарига айлантириб туриш орқали қўшилади. CHEK-LOSSни циркуляция йўқотилганда ҳам ишлатиш мумкин, перфорация ёпиш учун CHEK-LOSSни ГЭЦ, крахмал ёки бошқа полимерлар билан бирга қўллаш мумкин. Тавсия қилинувчи қўллаш усули Қатламда суюқлик ютилишининг олдини олиш учун канцетрация 11,4-22,0 кг/м3 (4,0-8,0фунт/баррель) бўлиши керак махсулотларни тозалаш учун 85,6 кг/м3(30 фунт/баррель) бўлиши керак. Ташқи кўриниши………………………………..жигар ранг кукун Намланиши ……………………………………….намланмайди pH (сувдаги эритмаси)……………………………нейтрал Зичлиги ……………………………………312кг/м3 Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар CHEK-LOSS билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг. AQUA-MAGIC
Do'stlaringiz bilan baham: |